Польша президенти Анжей Дуда Россия билан ҳарбий можаро тугаганидан кейин Варшава Украинага тинчликпарварлик амалиёти доирасида қўшин юборишини истисно қилмади. Бу ҳақда Дуда Bild нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Журналистнинг Польша Украинага қўшин кирита оладими, деган саволига президент бу Украина тузадиган келишувларга боғлиқлигини айтди.
Унга кўра, агар Украина Россия Федерацияси билан тинчлик музокараларига кирса, Польша қўшинлари тинчликпарварлик миссиясида қатнашиши мумкин, бу миссияда альянс ҳарбийлари ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилишини назорат қилади.
“Агар НАТО шундай қарор қабул қилса, биз альянснинг масъулиятли аъзоси сифатида уни қўллаб-қувватлаймиз”, — деди Дуда.
7 июнь куни The Guardian нашрига берган интервьюсида НАТО собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен агар аъзо давлатлар, жумладан, АҚШ Киевга ҳақиқий хавфсизлик кафолатларини бермаса, альянс давлатлари гуруҳи Украина ҳудудига қўшинларини жойлаштириши мумкинлигини айтганди.
Изоҳ (0)