АҚШ самолётларининг КХДР ҳаво ҳудудини бузишга бўлган навбатдаги уриниши улар учун “жуда хавфли парвоз”га айланиши мумкин, дея огоҳлантирди Шимолий Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари ва мамлакат раҳбарининг синглиси Ким Ё Чжон.
“Мен армиямиз тегишли кўрсатмаларга мувофиқ жавоб бериши ҳақида аллақачон огоҳлантирганман. Агар АҚШ қуролли кучлари томонидан қонунбузарликлар такрорланса, бу улар учун жуда хавфли парвозга айланади”, — деди у.
Ким Ё Чжон 10 июль душанба куни АҚШ ҳарбий разведка самолёти Шимолий Корея иқтисодий зонаси устидаги ҳаво ҳудудини қайта-қайта бузганлиги ҳақидаги даъвосини такрорлади.
Жанубий Кореянинг ўз навбатида, бу фактни рад этгани учун Ким Ё Чжон уларнинг позициясини кескин танқид қилди.
Сиёсатчи, шунингдек, айтилган ҳаво зоналари масаласи фақат Шимолий Корея халқ армияси ва АҚШ ҳарбийлари ўртасидаги масала эканлигини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)