Амударё дарёсининг ҳимоя дамбаси ва унга ёндош ички заҳкаш ҳамда коллектор бўйларида жами 3 390 туп дарахт ёқиб юборилгани аниқланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти прокуратураси хабар берди.
Маълум қилинишича, бунинг оқибатида 9 миллиард 239 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)