Исроилнинг Тель-Авив шаҳридаги автоҳалокатда жабрланганлар сони саккиз кишига етди, деб хабар берди мамлакат полицияси.
Полициянинг Jerusalum Post нашрига маълум қилишича, машина ҳайдовчиси пиёдаларни уриб юборганидан сўнг, у машинадан тушиб, яна бир исроилликнинг бўйнига пичоқ урган. Шундан сўнг ҳужумчи ўткинчилардан бири томонидан ўлдирилган.
Тель-Авив полицияси бошлиғининг таъкидлашича, террорчи ёлғиз ҳаракат қилган.
Воқеа жойида шифокорлар ярадорларга ёрдам беришмоқда. Жабрланганлардан бирининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, яна камида икки кишининг аҳволи ўртача оғирликда. Ярадорлар шаҳардаги турли тиббиёт муассасаларига эвакуация қилинмоқда.
Изоҳ (0)