Жиззахлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кираётган ёшлар сони тобора кўпаяётганини таъкидлади.
“Мамлакатимизнинг “Олтин фонди” бўлган ушбу иқтидорли ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур. Энди, уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.
“Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади”, – деди номзод.
Шавкат Мирзиёев, Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий паркларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинишини таъкидлади.
Шу билан бирга, ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари олиб берилади. Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади”, – деди номзод.
Изоҳ (0)