Ўзбекитонда 26 июнь, душанба куни 1,5 мингдан зиёд фуқаро ишга жойлаштирилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, шу куни Республика бўйича 8 590 нафар фуқаролар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланган. Туман ва шаҳар бандлик бўлимлари кўмагида 1 632 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган. Шунингдек, 197 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган.
Бундан ташқари, 842 нафар нафақа ёшига етган ишсиз фуқаронинг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар “Ягона миллий меҳнат тизими”га киритилди.
Қайд этилишича, 3 294 нафар фуқарога “оилавий тадбиркорлик дастурлари” доирасида имтиёзли кредитлар ажратиш учун тавсияномалар берилди, 273 нафар фуқарога бандликни рағбатлантирувчи субсидия ажратиш учун тавсияномалар берилди, 11 нафар тадбиркорлик субъектларига ишга қабул қилинган фуқаролар учун субсидия ажратилган.
Изоҳ (0)