• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “777” хабарлари: Героин ташувчи келин, ошқозонда очилган оғу, ходимлар тавбаси

    ХХ аср бошларида Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси ортган ва бу ўз навбатида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари олдига мураккаб вазифаларни қўйган эди. Хоразмда 2000—2005 йилларда вилоят прокурори бўлиб ишлаган Дилшод Исроилов “Дарё” мухбирига берган қисқача интервьюсида ўша даврдаги вазият ва оғу айланмасига қарши кураш ҳақида айтиб берди.

    Дилшод Исроилов
    Фото: Шахсий архив

    Келин ҳам ушланди

    Вилоят прокурори бўлсам-да, суд ишларида иштирок этардим. Ўшанда бир оиладан тўрт нафар шахс бирин-кетин гиёҳванд моддалар ташишда айбланиб, жазога тортилди. Маҳкамаларнинг бирида ўша оиланинг тўртинчи аъзоси – келинни иши кўриб чиқилди. Мен у ишда прокурор бўлиб қатнашдим.

    Ишни кўриб чиқишда маҳалла раиси ва инспекторни чақиртирдим. Улардан бир оиланинг тўрт аъзоси қамалиб кетаётгани, лекин улар бунга бефарқ қараб туришганини айтдим. Қарангки, маҳалла судланаётган аёлга берган тавсифномасида у маҳалла ишларида доимо фаол эканлиги зикр этилган. Мен маҳалла раисидан “Хўп, у маҳалла ишларида айнан нима иш қилган” десам, “Пул бериб турарди”, деб жавоб берди. Маҳалладагилар у пулни қаердан олаётганини наҳотки билмаса?

    777 хабарлари

    Гиёҳвандликка қарши курашишда телевидение имкониятидан фойдаланишга қарор қилдим. 2000 йили вилоят прокуратурасида телестудия ташкил этилди. Ярим ставкадан иккита журналистни ишга ҳам олдик. Мендан аввалги прокурорни оиласига хизмат қиладиган Damasъни уларга бердим.

    Биз фақат героин ушлангани ҳақида оддий хабар эмас, ўша героинни қаердан ушлангани-ю қанча оиланинг ёстиғини қуритганигача батафсил маълумот беришни бошладик.

    Биз хабарларга вилоят телевидениесида 15-20 минутлик кўрсатувларимизга “777” деб ном берганмиз. Бунга сабаб қабулхонамни ички рақами “777” эди. Бу рақам 24 соат ишларди ва фуқаролардан аноним сифатида қонун бузилиши ҳақида маълумотлар келиб тушарди. Ўша келиб тушган маълумотлар ўрганилганда ярмидан кўпи ўз тасдиғини топган ва жиноят иши қўзғатилган.

    Ходимлар тавбаси

    Ўтказилган махсус тадбирларнинг бирида героин сотувчиси қўлга олинди. Тадбир давом эттирилганда улар билан бирга инспектор, Урганч тумани ички ишлар бўлими ўринбосари ҳам қўлга олинди.

    Ҳолатни алоҳида видео қилиб, бошқаларга ўрнак бўлиши учун ушланган ходимларни тавбасини бутун вилоят ички ишлар бошқармаси ва туманлар бўйлаб кўрсатиб чиқдик. Телевидение орқали ҳам бердик.

    Ошқозондаги героин

    Яна бир ҳолатда аёл киши 50 грамм героин моддасини вазелин орқали ютиб олиб ўтмоқчи бўлади. У Хоразм вилоятининг Боғот туманида ўтаётганида ошқозонида ёрилиб кетади. Атрофдагилар унга нима бўлганини билингани боис ҳеч қандай ёрдам кўрсатишолмайди. Шифохонага олиб келинганида ўлиб бўлган эди. Унинг ичи ёриб кўрилганида ошқозонида гиёҳвандлик моддаси чиқади.

    Нима учун бу воқеани эслаяпман, ўша вақтларда аёлларга қонунчиликда анча енгиллик бор эди. Яъни гиёҳванд модда билан қамалиб кетса ҳам бир йилдан кейин амнистияга тушиб, чиқиб кетаверган. Шунинг учун, минг афсуски, ўша вақтларда аёллар бу ишга жуда кўп ёлланган. Қонунчиликдаги бу бўшлиқ ҳозирга келиб тўлдирилган ва жазо муқаррарлиги таъминланиб келинмоқда.

    Маълумот учун, Дилшод Исроилов айни вақтда Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директорининг ўқув-методик ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда.

    19.06.2023, 20:31   Изоҳ (0)   11499
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги “дом”да 13 киши лифтдан қулаб тушишига уларнинг носоз ҳолатда топширилгани сабаб бўлган — Бош прокуратура

    19.06.2023, 20:18

    Президент қарори билан Туркий давлатлар билан соддалаштирилган божхона йўлаги жорий этилади 

    19.06.2023, 20:06

    Ўзбекистон Россия газини сотиб олади. Энди газ танқис бўлмайдими?

    19.06.2023, 19:49

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кузатилган чанг бўрони ҳақида маълумот берилди

    19.06.2023, 19:39

     “Дарё” репортажи: Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига қарши кураш чоралари аҳоли  томонидан қўллаб-қувватланмоқда

    19.06.2023, 19:30

    Қамчиқда юк машинаси ағдарилиб кетди

    19.06.2023, 19:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.