Угандада “Ислом давлат”ига алоқадор жангарилар мамлакат ғарбидаги мактабда 37 кишини ўлдирди. Бу ҳақда армия ва полиция вакилларига таяниб, AFP хабар бермоқда.
Касесе округидаги Мпондве шаҳридаги ўрта мактабга ҳужум 16 июнь куни кечки пайт содир бўлди.
Эндиликда жангарилар ҳарбийлар томонидан таъқиб қилинмоқда. Уганда халқ мудофаа кучлари матбуот котиби Феликс Кулайигенинг маълум қилишича, мактаб ҳудудидан топилган 37 нафар жасад Бвера касалхонасидаги “морг”га олиб кетилган.
Касесе комиссари Жо Валусимби ўлганларнинг камида 25 нафари "мактаб ўқувчилари" эканлигини тасдиқлаган.
Бу ҳужум 2010 йилда Кампалада 76 кишининг ҳаётига зомин бўлган икки портлашдан бери Угандадаги энг қонли ҳужум бўлди.
Изоҳ (0)