Ҳиндистонга кучли “Бипаржой” циклони ёпирилди. Ғарбий Гужарат штатида содир бўлган циклон оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди. Шамолнинг тезлиги соатига 115-125 км га етди, деб хабар беради The Индиан Express.
Расмийларга кўра, қурбонлар чўпон ва унинг ўғли бўлиб, уларни Бхавнагар шаҳри яқинида сув оқими олиб кетган. Уларнинг 20 га яқин қўйлари ҳам нобуд бўлган.
Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари, циклон бир неча уйга зарар етказган ва дарахтларни илдизи билан қўпориб кетганини маълум қилди. У 5 мингдан ортиқ электр устунларини йиқитган, 4600 та қишлоқни электр энергиясисиз қолдирган.
Метеорологларнинг таъкидлашича, циклон қуруқликка тушишдан олдин Араб денгизи бўйлаб камида 10 кун йўл босган. Гужаратда у аста-секин кучини йўқотиб, Ражастан штатига қараб ҳаракат қилган.
2021 йил сентябрида “Гулаб” циклони Ҳиндистоннинг шарқий қирғоқларига келиб урилганди. Ўшанда расмийлар хавфли ҳудудлардан камида 100 минг кишини эвакуация қилган.
Изоҳ (0)