• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мақолада келтирилган иддаолар мутлақо пуч”. Олий суд “Дарё”даги мақолага ҳиссиётли муносабат билдириб, қўшимча савол туғилишига сабабчи бўлди

    “Дарё”да Тошкент шаҳар судининг очиқ мажлисларидан бирида камдан кам кузатиладиган ҳолат ҳақида сўз юритилган “Судьялар ҳайъати ОАВни рад этди, адвокат эса судьялар ҳайъатига ‘отвод’ берди: Тошкент шаҳар судида камдан кам кузатиладиган жараён содир бўлди”, сарлавҳали материал эълон қилинганди. Олий суд ахборот хизмати мазкур хабарни танқидий мақола сифатида қабул қилиб, ҳиссиётга йўғрилган муносабат битибди.

    “Билдиришда ‘Daryo.uz’ интернет-нашри вакиллари гўёки 2023 йил 6 июнь куни ‘жиноят ишини ёритишда тўсиққа учрагани, очиқ суд мажлиси бўлишига қарамасдан судлов ҳайъати томонлар фикрини рўкач қилиб, ОАВ фаолиятига тўсиқ қўйгани’ танқид остига олинган. Ҳолбуки, бу ҳолат муаллиф келтирган иддаоларнинг мутлақо аксини, аниқроғи, амалдаги қонунчилигимиз, хусусан, Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги ‘Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида’ги 4-сонли қарорига тўла мувофиқлигини англатади. Ачинарлиси шундаки, нашр вакиллари ўз фаолиятига доир ушбу қонун ҳужжатидан мутлақо бехабар”, — дейилади Олий суд ахборот хизматининг расмий муносабатида.

    “Дарё”даги хабарда ҳақиқатан ҳам “судьялар ҳайъати ‘томонлар фикрини инобатга оляпмиз’, дея, очиқ суд мажлисида журналистнинг фото, видео ва аудио материаллар тўплашига тўсиқ қўйди. Судда иш қуролларсиз, шунчаки кузатувчи сифатида ўтириши кераклигини уқтирди”, дейилган жумлалар бор. Бироқ, Олий суд ахборот хизматини жазавага туширадиган танқид йўқ. Шунчаки, ОАВ сўрови ва унга судьяларнинг муносабати ҳақида хабар берилган. Фото, видео ва аудио олинишига тўсиқ қўйилгани айтилган. Бори-борича ёзилган.

    Олий суд ахборот хизмати шунингдек, Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги 4-сонли қарорига тўхталиб, 14-банди 1-хатбошисида очиқ суд мажлисини фото-тасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилигини олиши, уларнинг фикрини олганидан сўнг рухсат беришини уқтирган. Ва журналистни буни билмасликда айблаган.

    Ҳолбуки, “Дарё”даги мақолада ҳам “судьялар ҳайъати ‘томонлар фикрини инобатга оляпмиз’, дея, очиқ суд мажлисида журналистнинг фото, видео ва аудио материаллар тўплашига тўсиқ қўйди. Судда иш қуролларсиз, шунчаки кузатувчи сифатида ўтириши кераклигини уқтирди”, дейилган. Ортиқча гап йўқ. Яъни Олий суд ахборот хизмати тушунтиришга уринган ҳолат баён қилинган. Қолаверса, мазкур жумлалардан сўнг “судьялар хато қилди, қонунни бузди”, деган жумлалар йўқ. Ҳолат борича ёзилган.

    Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўша куни суд аввалида судланувчининг 2 нафар адвокати ва ўзи ОАВ жараённи ёритишига қарши эмасмиз дея фикр билдирди. Прокурор ва икки нафар жабрланувчи эса суд жараёни ОАВда ёритилишига қаршилигини баён қилди. Демак, уч нафар киши розимиз деса, уч нафари йўқ деган. Лекин Олий суд ахборот хизмати эслатганидек, жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида — суд мажлисида раислик қилувчи тарафлар фикрини эшитади. Розилигини олиши шарт эмас. Шундан сўнг ҳам журналистнинг очиқ суд мажлисидан фото, видео ва аудиоматериллар олишига рухсат бериш-бермаслик масаласи судьяда қолади. Хоҳласа у рухсат беради, хоҳламаса йўқ.

    “Ушбу нормага мувофиқ суд мажлиси чоғида ‘Daryo.uz’ интернет-нашри вакилларининг аудио ва видеоёзувини олиб боришга рухсат бериш ҳақидаги илтимосномаси юзасидан тарафлар фикри тингланган. Жумладан, жабрланувчилар Т.Х. ва Б.К. нинг ‘шахсига доир маълумотлар оммага ошкор этилишини хоҳламаслиги, шунга кўра илтимосномани рад қилиш ҳақида’ги фикрлари инобатга олиниб, интернет-нашрининг илтимосномасини рад қилиш ҳақида ажрим чиқарилган”, — дейилади Олий суд ахборот хизмати муносабатида.

    Шу ўринда Олий суд ахборот хизмати вакилларига савол туғилади. Нега жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида суд мажлисида раислик қилувчи тарафлар фикрини шунчаки эшитса, яъни розилик сўралмаса, ОАВ фаолиятига тўсиқ қўйилди? Қайси асосга кўра? Нега судда барибир ОАВ фаолиятига рухсат бериш-бермаслик судьяда қолишини тан олгингиз келмайди? Бинобарин, муносабатингизда жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида — суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитади деяпсиз. Суд шаффоф ва очиқ ўтаётганини исботлаш учун, аслида, ОАВ фаолиятига рухсат бериш судьялар учун ҳам ўта муҳим-ку? Шундайми? 

    Олий суд ахборот хизмати адвокатнинг судьялар ҳайъатига “отвод” бергани хусусида ҳам тўхталган.

    “Ўз навбатида адвокат Т. Раҳматовнинг судлов ҳайъатига билдирган раддияси хусусида ҳам қисқача тўхталиш жоиз. Судлов ҳайъати мазкур раддия юзасидан тарафлар фикрини эшитиб, маслаҳатхонага кирган ҳамда раддия Жиноят-процессуал кодексининг 76-моддаси талабларига мувофиқ эмаслигини инобатга олиб, раддияни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқарган. Ажрим ўқиб эшиттирилган, суд мажлисига 2023 йил 20 июнь куни соат 17:00 га қадар танаффус эълон қилинган”, — дейилади масъуллар изоҳида.

    Муносабат сўнгида Олий суд вакиллари “Дарё” нашрининг судьялар таркибида ўзгариш бўлиши кутилаётган судлов ҳайъатига яна илтимоснома киритиш нияти борлиги хусусида ҳам тўхталиб, “бу юқорида қайд этилган қонунчилик талабларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши шарт”, дейди.

    “Дарё” таҳририяти Олий суд ахборот хизмати масъулларига йўлланган саволларга жавоб олинишидан умидвор. Саволлар очиқ қолмайди деган умидда.

    14.06.2023, 19:27   Изоҳ (1)   7383
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. sanjarislamov81@gmail.com / 15.06.2023, 09:51

      кераксиз муаммони кутаргунча, мобил иловани тузуро ишлидиган килинса яхши буларди, видеоларни

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “2030 йилга қадар йилига 1 миллион дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришамиз” — Шавкат Мирзиёев

    14.06.2023, 19:18

    Андижонда 6 та янги олийгоҳ ташкил этилиб, уларда 30 дан ортиқ янги йўналишлар очилади

    14.06.2023, 19:07

    Йил охиригача “Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича мега-лойиҳа бошланади

    14.06.2023, 18:40

    Андижонда 2030 йилга қадар 600 минг аҳоли марказлашган ичимлик сув билан таъминланади

    14.06.2023, 18:32

    Баландлиги 30 қаватли уйга тенг, парраги 77 метр, ярим миллион хонадонни электр билан таъминлайди — Навоийда шамол электр станциясинининг биринчи турбинаси қуриб б...

    14.06.2023, 18:19

    Сертификати бор оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақи 2 карра оширилади

    14.06.2023, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.