“ПСЖ” “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Сильвани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Get French Football News нашрининг хабарига кўра, парижликлар Сильвани ёзги трансфер ойнасида харид қилмоқчи.
Португалиялик футболчи “Интер Майами”га ўтаётган Лионель Мессига ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Бироқ, ушбу трансферни амалга ошириш қийин кечади. Чунки “Сити” Сильвани қўйиб юбормоқчи эмас.
Француз клубининг режасига кўра, Бернарду ҳужум чизиғида Килиан Мбаппе ва “Наполи”дан харид қилиниши кўзда тутилган Виктор Осимҳен билан биргаликда ҳаракат қилади.
Бернарду Сильва 2022/23 йилги мавсум АПЛда 34 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)