Тошкент шаҳар Учтепа туманида йўловчи электробуси ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳодиса 8 июнь куни соат 12:30 ларда 7-Автобус саройи филиали тасарруфидаги, 94-сонли йўналиш ҳайдовчиси автобусни Учтепа тумани Гулистон кўчаси орқали “Мухлиса” ва “Аҳмад” бекати оралиғида бошқариб бораётган вақтда содир бўлган. Йўл четидаги Lacetti ҳайдовчиси маст ҳолатда автомобилни бошқариб тўсатдан йўлнинг қатнов қисмига чиққан ва электробусга урилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Yutong русумли электробус ва Lacetti техник шикастланган. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан расмийлаштирилган.
Бу пойтахтда электробус билан боғлиқ илк ҳолат эмас. 5 июнь куни соат 10:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели — Глинка кўчалари кесишган чорраҳада Lacetti, Malibu-2 ва Yutong русумли электробус иштирокида ҳам ЙТҲ юз берган эди.
Изоҳ (0)