Самарқандда тўрт нафар йигит кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетган қизчанинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 июнь куни Самарқанддаги мактаблардан бирининг 11-синфини битираётган 4 нафар йигит сайр қилиб юришганда кўп қаватли уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб турган кичкина қизчани кўриб қолган.
Ўқувчилардан бири дарҳол қизалоқнинг ота-онасига хабар бериш учун квартира томон югурган. Қолганлари қизалоқ осилиб қолган балкон остида уни тутиб қолиш учун қўлларини узатиб турган.
Йигитлардан бири зинапоядан югуриб чиқаётган пайтда, қизалоқ пастга тушиб кетган. Йигитлар уни тутиб олган ва қизча омон қолган.
Аниқланишича, онаси уй ишлари билан овора бўлган пайтда қизча балконга чиқиб кетган.
Изоҳ (0)