Украинанинг Венгриядаги муваққат ишлар вакили Венгрия томонига Украина харитасининг “нотўғри” белгиланиши муносабати билан расмий демарш билдирди.
30 май куни Венгрия ҳукумати YouTubeъга Россия—Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга чақирувчи видеони жойлаштирди, унда Украина харитаси Қримсиз кўрсатилган.
Яриморол 2014 йилги референдумдан кейин Россия таркибига кирганди.
“Қрим яриморолининг Украина таркибига кирмайдиган ҳудуд сифатида белгиланиши расмий Будапештнинг Украина суверенитети ва унинг халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш бўйича бир неча бор билдирилган позициясига зиддир”, — дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлиги изоҳида.
Изоҳ (0)