UNG Petro’нинг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб этиш юзасидан танлов эълон қилинди.
Барча қизиқиш билдирган талабгорлар таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини 2023 йил 11 июнь куни соат 18:00 га қадар тақдим этиши талаб этилади.
Агар биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик — консултантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консултант кўрсатилиши лозим.
Актив тўғрисида қисқача маълумот
UNG Petro — Ўзбекистондаги энг йирик ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи бўлиб, у UNG миллий бренди остида нефть ва газ маҳсулотларини сотади. UNG Petro чакана савдо тармоғига Ўзбекистон бўйлаб жойлашган ёнилғи ва газ қуйиш шохобчалари киради. Мамлакат бўйлаб 78 та АЁҚШга эга.
Аввалроқ Foton заводини хусусийлаштириш жараёни бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)