АҚШ прокуратурасида собиқ президент Дональд Трампнинг Оқ уйдан олган Пентагон махфий ҳужжати муҳокамаси акс этган аудиоёзув мавжуд, деб хабар бермоқда CNN ўз манбаларига таяниб.
Федерал прокурорлар 2021 йилнинг ёзида собиқ президент Дональд Трамп Эронга эҳтимолий ҳужум ҳақида Пентагоннинг махфий ҳужжати борлигини тан олган учрашувнинг аудиоёзувини қўлга киритди.
Собиқ президентнинг таъкидлашича, ҳужжат АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Миллидан олинган.
Айни пайтда, CNN манбалари Трамп назарда тутаётган ҳужжат Милли томонидан тайёрланмаганини қайд этди.
Ўз навбатида, Трамп сайловолди штаб-квартираси вакилининг таъкидлашича, “сизиб чиқаётган маълумотлар” собиқ президентга нисбатан “ишончсизликни ошириш” учун мўлжалланган.
2022 йил август ойида ФҚБ ходимлари Трампнинг Флоридадаги мулкини тинтув қилишди. Бир қатор оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, тинтув Трампнинг лавозимидан кетганидан кейин Мар-а-Лагода сақлаган Оқ уй ҳужжатларини ноқонуний ўзлаштиргани ҳақидаги тергов билан боғлиқ. ФҚБ агентлари томонидан Трамп қароргоҳида топилган ҳужжатлар рўйхатига, жумладан, “ўта махфий” ва “махфий” деб қайд қилинган ҳужжатлар ҳам киритилган.
Изоҳ (0)