Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 31 май куни соат 05:11 да Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли аралаш моллар савдо дўконининг 2-қавати 85 квадрат метр майдонида ёнғин содир бўлган ва бинонинг шифт қисми ёнган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:14 да етиб бориб, ёнғин соат 05:19 да қуршаб олинган ва соат 06:40 да батамом ўчирилган.
Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бинонинг 1-қавати ҳамда 200 квадрат метр жойи сақлаб қолинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар органлари масъуллари ва бошқа мутасаддилар етиб борган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин ҳолатлари
Куни кеча Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида жойлашган бозорга қарашли майдонда ёнғин содир бўлгани, Тошкент вилоятида бир-бирига туташ учта уй ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Қаршидаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлганди.
Изоҳ (0)