• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Россия Украинага бостириб кириш учун қанча пул сарфлаяпти?

    Россия Украинадаги уруши учун қанча маблағ сарфлаётгани ўрганилди. Бу ҳақда The Economist хабар бермоқда.

    Фото: Bloomberg

    Россия 2022 йил февраль ойида Украинага бостириб кирганидан бери мамлакатга жуда катта зарар келтирди. Украинада минглаб одамлар ҳалок бўлди ва миллиардлаб долларлик инфратузилма вайрон қилинди.

    Шунга қарамай, бу зарарларнинг барчаси учун Россия нисбатан кам харажат қилган. Мамлакат иқтисоди деярли ҳамма кутганидан анча яхши ҳолатда. Урушнинг тўғридан тўғри молиявий харажатлари — одамлар, машина ва қуролларга сарфланган маблағ — ҳайратланарли даражада паст.

    Россиянинг бюджети, айниқса унинг ҳарбий бюджети ҳақида маълумотлар ноаниқ. Шундай экан, Россиянинг Украинага бостириб кириши учун қанча маблағ сарфлаётгани ҳақидаги тахминлар ҳам аниқ бир нуқтада тўхтамайди.

    Бироқ нашр турли мутахассислар билан маслаҳатлашиб, таҳлиллардан фойдаланиб, бир тўхтамга келган. Бу Россия ҳукуматининг мудофаа ва хавфсизлик учун сарфлаган маблағлари тўғрисида урушдан олдинги прогнози ва уни аслида сарфланаётган маблағ билан солиштиришни ўз ичига олади. 

    Бу унинг босқинчилик харажатларини йилига 67 миллиард доллар ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) 3 фоизини ташкил қилади. Бу тарихий меъёрларга кўра, арзимас миқдор. 

    Шундан сўнг, Россия иштирок этган ва айрим ҳолларда қатнашмаган бошқа урушларга сарфланган харажатлар ҳисоблаб чиқилди.

    Инфографика: “Дарё” / Баҳора Садирдинова

    Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон урушининг энг юқори чўққисида СССР ялпи ички маҳсулотнинг 61 фоизини уруш ҳаракатларига сарфлаган. Тахминан шу вақтнинг ўзида Америка ялпи ички маҳсулотининг тахминан 50 фоизини ҳарбий кучларига сарфлайди.

    Россия нега Украинага босқин учун бунчалик кам сарфлаётганини учта сабаб тушунтиради. 

    Биринчиси сиёсий. Россия ҳукуматидаги кўпчилик Украинага қарши урушни “махсус ҳарбий операция” сифатида кўрсатишда давом этишни хоҳлайди. Бундай операция ялпи ички маҳсулотнинг икки хонали фоизини ташкил этиши мантиқий эмас.

    Иккинчиси иқтисодий. Россия уруш ҳаракатларини кенгайтириш ўз фуқароларига қимматга тушмаслиги учун курашади: 

    • пул босиб чиқариш инфляцияни келтириб чиқаради, турмуш даражасини пасайтиради; 
    • банкларни давлат қарзи билан юклаш ҳам худди шундай таъсир кўрсатиши мумкин; 
    • солиқларнинг кўтарилиши ёки давлат харажатларининг мудофаага кўп миқдорда йўналтирилиши ҳам шахсий даромадларни камайтиради.

    2024 йилда президентлик сайловлари бўлиши ҳисобга олинса, бу Владимир Путин учун муаммо ҳисобланади. Путиннинг ғалабаси аниқдек кўринади. Лекин у, масалан, 2011 йилги қонунчилик сайловларида бўлгани каби, йирик намойишлар туфайли шарманда бўлишини истамайди, — дейилади хабарда.

    Учинчи сабаб кенгроқ мудофаа иқтисодиётига тегишли. Бугунги қуролли кучлар аввалгиларига қараганда анча самарали. Уларни бошқариш учун камроқ одамлар талаб этилади. Шунингдек, уларнинг машиналари ҳар доимгидан аниқроқ ҳаракатланади.

    “Харажат касаллиги”нинг иқтисодий назарияси шуни кўрсатадики, юқори маҳсулдорликка эга тармоқлар вақт ўтиши билан ЯИМнинг кичикроқ улушини эгаллашга мойилдир. Демак, бугунги кунда 1945 йилдагидан анча кам маблағ сарфлаб, кучли армия сотиб олиш мумкин.

    Аввалроқ етакчи давлатларнинг 2022 йилги ҳарбий харажатлари эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

    31.05.2023, 20:25   Изоҳ (0)   11673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нархнинг кескин пасайиши ва ипотека йўқотишлари: Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги хатарлар ўрганилди

    31.05.2023, 18:50

    Хитойда ёшлар ўртасидаги ишсизлик рекорд даражага етиб, иқтисодиётга хавф туғдирмоқда —CNBC

    31.05.2023, 17:12

    Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар кўпая бошлади

    31.05.2023, 15:24

    Эрдўғоннинг ғалабаси Туркия иқтисодиётига қандай таъсир ўтказмоқда?

    29.05.2023, 19:15

    Ўзбекистон дунёдаги сув танқис 33 та мамлакат қаторига тушиб қолиши кутилмоқда

    18.05.2023, 19:00

    Европада газ нархи икки йил ичидаги минимал даражага тушди

    18.05.2023, 17:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.