Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштиришга қаратилган фармонни имзолади.
Ҳужжат билан прокуратура органлари ходимларининг сони кўпайтирилмоқда:
- Прокуратура органларининг бошқарув ходимлари сони — 4 195 нафардан 4 886 нафарга;
- Прокуратура терговчиларининг сони — 252 нафардан 316 нафарга.
Бундан ташқари, бош прокурорга бешинчи ўринбосар лавозими ҳам очилмоқда. Бошқарма ва бўлимлар сони 39 тага етказилади (олдин 35 та эди).
Февраль ўрталарида бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими киритилиши тўғрисида хабар берилганди.
2022 йил декабрда Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзолаган. Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилиши керак. Шунингдек, президент фармони билан вазирликлар сонини 25 тадан 21 тагача қисқартирилган.
Изоҳ (0)