Андижон вилояти Хўжаобод туманида 1 май куни бедарак йўқолган қиз бир ойдан буён қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙда яшовчи 1994 йилда туғилган Мавлуда Маткаримова 2023 йилнинг 1 май куни соат 17:00 лар атрофида яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Ушбу бедарак йўқолган шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганлардан 102 рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.
Шунингдек, қизнинг онаси ижтимоий тармоқ орқали унга мурожаат қилиб уйга қайтишини илтимос қилган.
“Қизим Мавлуда, укаларинг, мен, даданг — ҳаммамиз хавотирдамиз. Сени жуда ҳам соғиндик. Илтимос, уйга қайт, жон қизим. Қариндош-уруғлар ҳам ҳаммаси сени сўрашяпти”, — дея йиғлаб мурожаат қилган аёл.
Изоҳ (0)