• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Орзудаги “Ферги-тайм”. Фергюсоннинг ўзгаришлари “Манчестер Юнайтед”га тарихдаги энг машҳур камбек ва ЕЧЛ ғолиблигини келтирган ўйин ҳақида

    1999 йилнинг 26 май куни “Камп Ноу” стадионида Европа Чемпионлар Лигаси тарихидаги афсонавий финал учрашуви бўлиб ўтганди. Ҳал қилувчи баҳс “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” жамоалари ўртасида кечган. Ушбу ўйинда “қизил иблислар” томонидан қилинган камбек ҳалигача кўпчилик томонидан эсланади. Қуйида Алекс Фергюсоннинг ўзгаришлари чемпионлик келтирган финал ҳақида сўз боради.

    “Камп Ноу”даги камбек

    Мюнхенликлар учрашув аввалида ҳисобни очади. Марио Баслер жарима зарбасини қойилмақом ижро этган ҳолда Петер Шмейхелни доғда қолдиради. “Бавария” минимал ҳисобдаги устунликни деярли ўйин якунига қадар ушлаб туради.

    Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг биринчи дақиқасида “Манчестер Юнайтед” футболчилари бурчак зарбасига эга бўлади. Алекс Фергюсон таваккалга қўл уради: жарима майдонига ҳатто Шмейхель ҳам етиб боради. Девид Бекҳэм тўпни ўйинга киритади, ҳаводаги тўпга Шмейхель бир оз йўналиш беради, Дуайт Ёрк эса уни футболчилар томон узатади. Торстен Финк тўпни жарима майдонидан узоқлаштира олмайди, ўз навбатида Райан Гиггзнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳам кучсиз чиқади. Бироқ Тедди Шерингем яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олган ҳолда ҳисобни тенглаштиради — 1:1.

    “Манчестер Юнайтед” мувозанатни тиклаган вақтда таблодаги вақт 90:36 эди. Бу билан “Юнайтед” ўзи учун камида қўшимча бўлимларни нақд қилиб қўйганди.

    Фото: Getty Images

    Орадан кўп ўтмай инглиз клуби яна бурчак зарбасига эга бўлади, бироқ бу сафар Шмейхель жарима майдонига бормасликка қарор қилади. Яна Бекҳэм тўпни жарима майдонига узатади, Шерингем тўп йўналишини ўзгартиради ва Оле-Гуннар Сульшер уни дарвоза томон тўғрилаб қўяди — 2:1. “Манчестер Юнайтед” иккинчи голни урган вақтда таблода 92:17 сонлари порлаб турарди.

    Фергюсон ўйинчи алмаштиришда ютди, “Бавария” мураббийи хато қилди

    Бутун ўйин давомида “Бавария” “Манчестер Юнайтед”дан кўра кескинроқ ўйнади ва тез-тез хавфли ҳужумлар уюштирди. Лекин иккинчи таймда тарихга кирган ва икки жамоа мураббийларининг фаолиятига таъсир кўрсатган воқеа содир бўлди.

    Фото: Getty Images

    “Манчестер Юнайтед” мураббийи Алекс Фергюсон захирадан майдонга Тедди Шерингем ва Оле-Гуннар Сульшерни туширди ва айнан улар натижа кўрсатди. Биринчи футболчи бир гол ва бир ассист қайд этди, иккинчиси эса ғалаба тўпини киритди. “Бавария”нинг ўша вақтдаги устози Оттмар Хитцсфелд эса захирадан ўйинга Торстен Финк, Меҳмет Шолл ва Ҳасан Салиҳамиджични ўйинга ташлаганди.

    Ўзгартиришлар омадсиз бўлди. Ҳар учаласи ҳам биринчи ўтказиб юборилган голда бевосита айбдор бўлди. Финк тўпни узоқлаштира олмади, Салиҳамиджич жарима майдони чизиғи олдида тўхтаб қолди ва Гиггзни ёлғиз қолдирди, Шолл Шерингемга энг яқин турган футболчи эди, бироқ унга қаршилик қила олмади.

    “Бавария” мураббийининг ўзгаришлари

    Қўшиб берилган вақтдаги икки дақиқа ичида киритилган голлар “Бавария”ни таслим этди. Фергюсон ўйинчи алмаштиришда яққол ғалаба қозонди. Хитцсфелднинг уч ўзгаришидан иккитаси ўйиннинг ўзидаёқ шубҳали туюлганди. Охир-оқибат, захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳеч нарса қила олмади. Қуйида ўзгаришларнинг ҳар бири ҳақида батафсил маълумот берилади.

    1. Лотар Маттеуснинг ўйиндан олиниши

    Ўйиннинг 80-дақиқасида жамоанинг етакчиси ва сардори захирага олинди. Лотар Маттеус ўйинни ўқирди ва доим керакли жойда пайдо бўларди. Ярим ҳимоячи баъзи вазиятларда ҳимояга ҳам қайтиб, рақибдан тўпни олиб қўяётганди.

    Унинг ўрнига майдонга тушган Торстен Финк ўйинга киришиб кета олмади. У нафақат “Манчестер Юнайтед” гол киритган вазиятда, балки унгача бўлган вақтдаги ўйинда ҳам бир неча марта позицион хатоларга йўл қўйди.

    У вақтда 38 ёшда эдим, ўша ўйинда ўзимизга ноодатий бўлган тактикада ҳаракат қилгандик. Бутун мавсум давомида эркин ҳимоячи сифатида ўйнадим, ҳимояда уч футболчи эдик: мен, Куффур ва Линке. Лекин “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнадик, мен ярим ҳимояда ҳаракат қилдим. Жуда кўп югуришим керак эди, нафас олиш учун ҳам вақт йўқ эди. Барселона шаҳрида ҳаво жуда иссиқ эди, 70–75-дақиқадан кейин мураббийга чарчаганимни айтдим. Мени майдонда қолдириш ёки олиб ташлаш бўйича у қарор қабул қилиши керак эди. Бу мураббий учун ниманидир ўзгартириш кераклиги ҳақида белги бўлди ва шундай ҳам қилди, — дея эслайди Маттеус.

    2. Марио Баслернинг захирага олиниши

    Энг хавфли ҳужумкор футболчи 89-дақиқада захирага олинганди. Баслер “Бавария”нинг учрашувдаги ягона голини киритганди. У ақлли қарорлари билан ёдда қолган — майдон марказидан гол уриши мумкин эди, 50 метрлик масофани босиб ўтганидан кейин голли пас беришга яқин келганди.

    Қолган дақиқаларда ҳужумда нимадир қилишнинг ҳожати қолмаганди. Фақатгина диққатни сақлаб қолиш керак эди. “Бавария” учун янада аламлиси эса захирадан майдонга тушган Салиҳамиджичнинг диққатни йўқотгани ва жарима майдони чизиғи устида туриб қолгани бўлди. Ҳужумда нимадир кўрсатиш учун унга вақт етмасди.

    3. Шоллнинг майдонга тушиши

    Меҳмет Шолл Александр Циклернинг ўрнига майдонга тушган. Ҳужумда хавфлироқ кўринган бўлса ҳам, Шерингем гол урган вазиятда хатога йўл қўйди.

    Фергюсон асосий нарсани тушунганди — ғалаба қозониш учун яхшироқ ўйнаш керак эмас. Мураббий буни бир ибора билан изоҳлади — “Бу футбол, ​​жин урсин!”. Ушбу ўйин Сер Алекснинг бутун фаолиятига таъсир қилганига шубҳа йўқ. Бунинг тасдиғини эса у кейинчалик мураббийлик қилган футболчиларнинг сўзларидан ҳам билиш мумкин.

    “Фергюсоннинг энг яхши маслаҳати? У сен жуда ҳам кўп ишлайсан, деганди. Мен тушунмай қолдим, у нимани назарда тутганди? Лекин кейинчалик тушундим. Одатда мен бутун 90 дақиқа давомида югурардим. Ўйин охирида эса шунчаки чарчаб қолардим. Фергюсон ҳужумчилари ўйин охирига ҳам куч сақлаб қўйишини хоҳларди. Чунки ғалаба қозониш учун имконият 90-дақиқадан кейин ҳам бўлиши мумкин”, — деганди Уэйн Руни.

    Фергюсон бутун умрга ғалаба қозониш учун баъзида бир лаҳза (ёки икки) керак бўлишини ўрганганди. Кейинчалик унга сўнгги дақиқалар ғолиби номи ёпишиб олди ва “Ферги-тайм” ибораси пайдо бўлди. Шу ғалаба ортидан Фергюсон бошчилигидаги “Манчестер Юнайтед” яна 33 та совринни қўлга киритганди.

    Фото: Getty Images

    Хитцсфелд учун ҳам бундай мағлубият таъсир қилмай қолмади. Ҳар бир инсон ақл бовар қилмайдиган ғалабалар ва шов-шувли мағлубиятлардан таъсирланади. Орадан икки йил ўтиб, Хитцсфелд “Бавария” билан “Валенсия”ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Ўша учрашувда мураббий жуда эҳтиёткор ҳаракат қилганди. Учта алмаштиришдан иккитаси қўшимча дақиқаларда амалга оширилганди.

    “Бавария” “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб этиши керак эди. Майдон марказида Ники Батт ва Девид Бекҳэм ҳаракат қилганди

    Дисквалификация сабаб финални “Манчестер Юнайтед”нинг асосий ярим ҳимоячилари Рой Кин ва Пол Скоулз ўтказиб юборганди. У вақтда Рой Кин жамоа сардори ҳам эди. Уларнинг ўрнини босиш учун катта куч сарфланганди.

    Майдон марказида Ники Батт ва Девид Бекҳэм ўйнаганди. “Бавария” футболчиси Штефен Эффенберг кўп бора ёлғиз қолиб кетди. Маттеус ҳужумга қўшилди, қанот ҳужумчилари ҳам ёрдамга келди. Ўйин тақдирини ҳал қилиш имкониятлари кўп бора пайдо бўлганди.

    Имкониятлар доим ҳам кўп бўлмайди ва агар ундан фойдаланилмаса қайтиб келмаслиги мумкин. Ким ундан кўпроқ фойдаланса, чемпионга айланади. 24 йил олдинги Барселонадаги оқшомда айнан шундай бўлганди.

    28.05.2023, 19:22   Изоҳ (0)   10035
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон У-18 терма жамоаси CAFA U-20 мусобақаси ғолибига айланди

    28.05.2023, 14:17

    Лионель Месси Роналдунинг рекордини янгилади

    28.05.2023, 12:27

    U-20 ЖЧ—2023. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби номи маълум бўлди

    28.05.2023, 04:59

    Лига 1. “ПСЖ” сафарда дуранг ўйнади ва Франция чемпионлигини расмийлаштирди

    28.05.2023, 02:01

    А Серия. “Интер” 5 та гол урилган ўйинда “Аталанта”дан устун келди, “Рома” сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига мағлубиятга учради 

    28.05.2023, 01:41

    Ла Лига. “Реал” Родригонинг дубли эвазига “Севилья”дан устун келди 

    27.05.2023, 23:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.