Хоразм вилояти Урганч шаҳрида аёлнинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун ундан 1,3 минг доллар сўраган эркак ушланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Урганч шаҳрида яшовчи 32 ёшли (аёл) Ш.Н. ўзини Тимур деб таништирган Telegram фойдаланувчиси билан танишиб қолгани ва унга ўзининг беҳаё фотосуратларини юборганини билдирган. Тимур ушбу фотосуратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан 1300 АҚШ доллари пул талаб қилаётганини маълум қилган.
Ўрганиш давомида Тимур исмидан фойдаланган шахс аслида Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида яшовчи 34 ёшли (эркак) Ф.Б. экани, онлайн танишувларда Тимур исмидан фойдаланиб келгани аниқланди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ф.Б. талаб қилинган пуллар ўрнига фуқаро Н.Ш.дан Samsung Galaxy S20 телефони ва 100 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.
Жиноят содир этган Ф.Б. Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди. Қонунга мувофиқ, Ф.Б. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ (0)