XVIII Халқаро Венеция меъморчилик биенналеси кўргазмасида Ўзбекистон миллий павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Павильон ташаббускори сифатида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, куратори сифатида “Studio КО” фаолият юритмоқда.
Павильонга ташриф буюрувчилар мамлакатимизнинг бой ва турфа маданий мероси ҳақида тасаввурга эга бўлади.
“Бу сафар маданиятимиз анъанавий ҳунармандчилик, халқимиз матонати ва қудрати тимсоли бўлган қадимий истеҳком қалъаларининг бунёд этилиши, юртимизнинг узун ва серқирра тарихи акс этган экспонатларда намоён бўлади.
Венецияда ташкил этилган ушбу кўргазма эшиклари 2023 йилнинг 20 майидан 26 ноябрига қадар очиқ бўлади”, — деб ёзиб қолдирди Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)