• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Фастфудлар ва смартфон: кўзлар кўрмай қолишига сабаб бўладиган 5 та зарарли одат

    Кўриш билан боғлиқ ҳар қандай муаммолар бизни қўрқитади ва қандайдир бузилишлар ваҳимага солади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, дунёда кўзи кўрмайдиганлар ва кўриш қобилиятидан жиддий азият чекадиган 2 миллиардга яқин одам бор. Шу билан бирга, бу соннинг қарийб ярми кўрликдан қутулиб қолиши мумкин эди. Бунга ўз вақтида ташхислаш, тўғри даволаш, эрта олдини олиш ва турмуш тарзини ўзгартириш орқали эришса бўлади.

    Кўриш билан боғлиқ муаммоларнинг ярмидан кўпи 50 ёшдан кейин ривожланади, аммо жиддий бузилиш эрта ёшда пайдо бўлиши мумкин. Иллинойс университети олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, аёллар эркакларга қараганда икки баравар кўпроқ кўриш билан боғлиқ касалликларни ва кўрликни бошдан кечиришади. Эҳтимол, бу гормонлар таъсири сабабли шундайдир.

    Қуёш нуридан сақловчи кўзойнаклардан фойдаланмаслик, контакт линзаларида ухлаб қолиш (айниқса, улар эскирган бўлса) ва ётишдан олдин юзни косметик маҳсулотлардан тозаламаслик кўзларга зарарли эканлиги аниқ. Аммо биз кўриш қобилиятини пасайтирадиган ва кўрликка олиб келадиган яна 5 та одатни тўпладик, деб ёзади The Voice Маg нашри.

    Чекиш

    Фото: The Voice Маg

    Чекишнинг зарар экани, шубҳасиз, янгилик эмас. Чекувчилар кўпинча ўпка касалликлари, юрак ва қон томирлар фаолиятидаги муаммолар, шунингдек, ўпка саратони ва ҳалқумдаги ўсмалар каби онкологик касалликларга дуч келишади.

    Бироқ чекувчиларнинг аксарияти чекиш кўрликка олиб келиши мумкинлигини билмайди. Биринчидан, чекиш катарактани икки-уч баравар тезроқ ривожлантиради. Иккинчидан, маълумки, чекувчилар чекмайдиганларга қараганда макула дегенерациясидан икки баравар кўпроқ азият чекади. Ушбу касалликда кўз тўр пардаси зарарланади, кўриш аста-секин ёмонлашади ва кейин бутунлай нолга тушади. Макула ретинал дегенерацияси дунёдаги кўрликнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир.

    Уйқусизлик ва ортиқча уйқу

    Етарлича ухламаслик ҳар жиҳатдан ёмон. Иммунитетни пасайтиради, миянинг ишига таъсир қилади, хотирани ва турли муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини бузади. Бундан ташқари, уйқу етишмаслиги кўриш қобилиятига путур етказади. Меъёрдан ортиқ ухлайдиганларга ҳам ушбу муаммо хавф солади. 9 соатдан ортиқ ухлаш юрак-қон томир тизими учун зарарли ва 2-тур диабет ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

    2019 йилда ўз тадқиқот натижаларини эълон қилган америкалик шифокорлар жуда қисқа (3 соатдан кам) ва жуда узоқ (10 соатдан ортиқ) уйқу глаукома ривожланиши хавфини оширишини аниқладилар. Глаукомада оптик нерв таъсирланади, касалликнинг ривожланиши тўлиқ кўрликка олиб келади.

    Умуман олганда, тахминан 7 соат ухлайдиганлар глаукома ва кўрликнинг ривожланиш эҳтимоли ниҳоятда паст ёки жуда кўп ухлаганларга қараганда 3 баравар кам бўлади.

    Фастфуд

    Фото: The Voice Маг

    Гамбургер, фри ва бошқа зарарли маҳсулотларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш кўрликка сабаб бўлади. Бунинг тасдиғи сифатида 2017 йилда британиялик ўсмир билан содир бўлган воқеани келтириш мумкин.

    Йигит чарчоқ ва кўришнинг хиралашиши шикоятлари билан шифокорларга боради. Текширув шуни кўрсатадики, йигит ҳақиқатан ҳам яхши кўрмайди ва бир қатор тестлар унинг камқонлиги, витаминлар танқислигини тасдиқлади. Организмда B12 витамини, мис, селен, рух ва D витамини етарли бўлмаган. Йигитга витамин комплекслари буюрилиб, овқатланиш бўйича маслаҳатлар берилган. Маълум бўлишича, у жуда кўп фастфуд маҳсулотлари, оқ нон, кракер ва колбаса истеъмол қилган. Овқатланиш тартиби яхшиланиб, витаминлар даражаси нормал ҳолатга қайтганидан кейин ҳам кўриш қобилияти ижобий томонга ўзгармади.

    Ёғларнинг кўплиги ва витамин, микроэлементларнинг етишмаслиги билан овқатланиш оптик нервнинг шикастланишига олиб келди.

    Смартфон

    Фото: The Voice Маg

    Ҳаётимизнинг аксар қисми компьютер ёки смартфон экрани олдида ўтади. Соатлаб экранларга тикилиб ўтирамиз. Бу вақт давомида кўзларга экран ва мониторлар томонидан чиқариладиган зангори нур таъсир қилади. Зангори ёруғлик кўзнинг тўр пардасида жойлашган фоторецепторларга зарар етказади, бу эса юқорида айтиб ўтилган макула дегенерациясига олиб келади. Унинг ривожланиши кўрлик билан тугайди.

    Кўзларни зангори нурдан ҳимоя қилишнинг бир нечта вариантлари мавжуд — булар нур ўтказмайдиган ва унинг тўр пардага етиб боришига тўсқинлик қилувчи махсус кўзойнаклар ёки махсус ҳимоя экранлардан фойдаланиш яхши самара беради.

    Муддати ўтган косметика

    Фото: The Voice Маg

    Тушни ташлаб юбориш жуда ачинарли, чунки сиз уни бир йилдан бери ишлатасиз ва у ҳали ҳам янгидекми? Бемалол ташлаб юбораверинг, чунки уни ишлатиш бошланганидан 3-4 ой ўтгач аллақачон бажаришингиз керак эди.

    Тушлар бактериялар учун ажойиб жой. Улар фотофобия, қичишиш, конюнктивит, яллиғланиш ва кўрликка олиб келиши мумкин. Контакт линзаларини ишлатадиганлар бактериал инфекцияларга кўпроқ мойиллиги билан махсус хавф гуруҳига кирадилар.

    Нафақат муддати ўтган туш, балки кўз қалами ва ҳатто яроқлилик муддати нормал бўлган туш ҳам хавфлидир. Бактериялар унда ҳам тўпланади. Инфекция хавфини бир оз камайтиришга қаламни ишлатишдан олдин қалам чиқаргич билан ўткирлаш ва уни дезинфекциялаш ёрдам беради.

    19.05.2023, 18:41   Изоҳ (0)   6222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сабзи керак эмас: очиқ ҳавода ўйнаш кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадими?

    05.01.2023, 21:23

    Кўриш қобилиятининг пасайиши: Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган дастлабки аломатлар

    31.01.2023, 19:44

    Энг кенг тарқалган кўз касаллиги катарактанинг 7 та белгиси

    05.03.2023, 17:19

    Нима учун юзда пигмент доғлар пайдо бўлади?

    19.05.2023, 16:30

    Хотира ёмонлашиши, астения ва мигрен: стресснинг билишингиз керак бўлган 13 та салбий таъсири

    19.05.2023, 14:35

    “Кариес туфайли семириб кетдим”. Тишларнинг ҳолати вазнингизга қандай таъсир қилади?

    19.05.2023, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.