“Foton” заводининг устав капиталидаги 85,6 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
![](/static/2023/Biznes/foton.jpg)
Хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб этиш юзасидан танлов эълон қилинди.
Барча қизиқиш билдирган талабгорлар таклиф тақдим этиш учун сўровномага асосан тижорат таклифларини 2023 йил 31 май куни соат 18:00 га қадар тақдим этиши керак.
Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик — консултантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консултант кўрсатилиши лозим.
Завод ҳақида қисқача маълумот
“Foton” — электрон қисмлар ишлаб чиқарадиган корхона ҳисобланади. Ҳозирда, унда 296 нафар иш ўрни мавжуд. Устав капитали 1,08 млрд сўм.
Жамиятнинг юридик манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, А.Темур кўчаси, 13.
Аввалроқ “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи”ни хусусийлаштириш учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)