Фарғона шаҳрида йўловчи аёл ҳайдовчининг кийимларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, фуқаро К.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 13 апрель куни номаълум шахс Фарғона шаҳридаги банк ёнидан бошқарувидаги машинага йўловчи сифатида чиққанини айтган. Шаҳар марказида жойлашган тўйхона олдига етиб келган вақтида у чалғиганидан фойдаланиб, орқа ўриндиқда бўлган нархи 300 000 сўмлик устки кийимини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни А.Ж исмли аёл содир этгани аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб орилмоқда.
Изоҳ (0)