2023 йилнинг дастлабки уч ойида iPhone сотуви 1,5 фоизга ошиб, 51,3 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Британиянинг The Times газетаси хабар берди.
Бу ўсиш смартфонларга глобал талабнинг умумий пасайиши шароитида рўй бергани аҳамиятли.
Apple бош директори Тим Кукнинг сўзларига кўра, савдоларнинг ўсиши “қийин макроиқтисодий муҳитда” содир бўлган.
Apple компаниясининг молиявий директори Лука Майестрининг айтишича, таъминот тизимидаги узилишлардан сўнг iPhone етказиб бериш ҳажми қайта тикланди.
Нашр таъкидлаганидек, iPhone сотуви билан боғлиқ вазият Foxconn компаниясининг Чженчжоудаги энг йирик смартфон йиғиш заводи ноябрь ойида коронавирус инфекцияси авж олгани сабабли ёпилишидан хавотирда бўлган инвесторлар учун хушхабар бўлди.
Изоҳ (0)