Тожикистоннинг Душанбе—Чаноқ автомагистралида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига таяниб, “Дарё”нинг Душанбедаги мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, Сўғд вилоятининг Айни тумани марказидан Панжакент шаҳрига элтувчи катта йўлда Старех русумли машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, 200 метрлик баландликдан пастга қулаб кетган. Натижада ҳайдовчи билан бирга 5 нафар йўловчи ҳалок бўлган.
Қутқарувчиларнинг айтишича, марҳумларнинг жасадлари ички ишлар ходимларига топширилган. Бир аёл билан уч нафар бола турли даражадаги жароҳати олган ва Айни тумани касалхонасига юборилган. Ҳозирда Тожикистон ФҲВ ва Ички ишлар мутасаддилари томонидан автоҳалокатга сабаб бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Чорёр Авлиёзода, Душанбе
Изоҳ (0)