Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мазлум халқларни ҳимоя қилувчи армия яратмоқчи эканини айтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Қодировнинг сўзларига кўра, мазкур армия халқларни “ўзини демократик деб атайдиган” давлатлардан ҳимоя қилади.
“Сўнгги пайтларда мен яхши армия яратиш ҳақида кўп ўйлаяпман, улар турли давлатларда фаолият олиб боради ва ўзини энг демократик деб атаган давлатлар тажовуз қилаётган халқларни ҳимоя қилади”, — деди Қодиров.
Чеченистон раҳбари турли давлатлардан келган одамлардан иборат “махсус тайёрланган” жамоа бўлишини хоҳлайди, армия “бир тийин учун эмас, балки тартиб учун” жонини беришга тайёр бўлган ватанпарварлардан иборат бўлиши керак".
“Бу жуда қийин йўл, лекин биз бунга интиламиз ва олға борамиз”, — дея қўшимча қилган у.
Февраль ойида Қодиров давлат хизматидаги фаолиятини тугатгандан кейин хусусий ҳарбий компания ташкил этиш режалари ҳақида гапирганди. Ўшанда у ушбу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирган.
Изоҳ (0)