• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Меҳмонхона, банк, ва заводларга сармоя: TXИФ-2023 да 11 млрд долларлик инвестиция шартномалари имзоланди

    Ўзбекистонда 27—28 апрель кунлари ўтказилган Иккинчи Тошкент Халқаро инвестиция форуми (TXИФ-2023) ўз якунига етди. 

    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    TXИФ-2023да дунёнинг 70 мамлакатидан 2,5 мингдан ошиқ иштирокчи қатнашди. 2022 йилги форумга 50 мамлакатдан 1,5 минг нафар меҳмон ташриф буюрган эди.

    Агар биринчи форум доирасида жами 7,8 млрд долларлик 105 та ҳужжат имзоланган бўлса, жорий йилда TXИФ-2023 доирасида 164 та келишув ва шартнома имзоланди, уларнинг умумий қиймати 11 млрд долларга етди.

    Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Туркиянинг Cengiz Enerji San. ve Tic A.Ş. компанияси ўртасида қиймати 300 млн долларга тенг Жиззах вилоятида қуввати 400 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси қуриш бўйича инвестиция шартномаси тузилди. 

    Бундан ташқари, вазирлик Хитойнинг China Gezhouba Group Overseas Investment компанияси билан Бухоро вилоятида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича инвестиция шартномаси имзолади. Лойиҳанинг қиймати 500 млн доллар бўлиб, қуёш электр станциясининг қуввати 500 МВт бўлиши белгиланган. 

    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Қироллигининг Mowah компанияси ўртасида қиймати 90 млн долларга тенг Урганч шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини ДXШ асосида ривожлантириши бўйича меморандум имзоланди. 

    Табиат ресурслари вазирлиги ва Кореянинг Sejin G&E So компанияси ўртасида қиймати 55 млн долларга тенг маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаси бўйича келишув амалга оширилди. 

    “Агробанк” ҳамда Германиянинг “Commerzbank АG” банки ўртасида қиймати 20 млн савдони молиялаштириш бўйича келишув имзоланди.

    Бундан ташқари, “Агробанк” ҳамда Германиянинг “KFW IPEX-Bank” банки билан ҳам 30 млн долларга тенг савдони молиялаштириш бўйича келишувга эришди. 

    Меҳмонхона соҳасида Hyper Partners компанияси ва Россиянинг Russian Management Hotel Company LLC корхонаси ўртасида беш юлдузли Premium тоифадаги меҳмонхоналарни қуриш бўйича келишув битими имзоланди. 

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Франциянинг SLТ компанияси билан 6 млн долларлик инвестиция шартномасини имзолади. Компания Ўзбекистондаги сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган маҳаллий заводни сотиб олишни режалаштирмоқда.

    Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Хитойнинг Youdi Biotech компанияси билан Тошкентдаги Pharma Park кластерида дори-дармон ишлаб чиқарувчи завод қуришга келишиб олди. Лойиҳа 40 млн долларга баҳоланди.

    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    "Ўзбек геология қидирув" компанияси ҳамда Россиянинг "Олтин Кон" қўшма корхонаси ўртасида қиймати 18 млн долларлик Кулжуктов тоғ массивини геологик ўрганиш тўғрисида битим имзоланди.

    Шунингдек, шартномалар имзоланган йирик компаниялар рўйхатида Gezhouba Invest (Хитой), Cengiz Energy (Туркия), AL Bawani Company ва Sajco (SAP), Lasselsberger Group (Австрия), Dewan Cement (Покистон), Mareven Food (Вьетнам), Landesbank (Германия), Cadila Pharmaceuticals (Ҳиндистон) ҳам бор.

    Маълум бўлишича, эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Унда ҳар бир лойиҳанинг ижрочилари ва амалга ошириш муддатлари белгилаб қўйилди.

    30.04.2023, 13:30   Изоҳ (0)   3610
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда биринчи чоракда ўртача ойлик 4 млн сўмдан ошди

    28.04.2023, 16:20

    “Ҳар бир хавф — имконият”: Ўзбекистонда рецессия юз берадими?

    27.04.2023, 19:09

    Стереотип ва дискриминация: нима учун Ўзбекистон IT соҳасида аёллар кам? 

    27.04.2023, 17:50

    Тожикистондаги узумзорларнинг катта қисми нобуд бўлди — EastFruit 

    27.04.2023, 16:41

    “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” йил бошидан бери 846 млрд сўм зарар кўрди

    27.04.2023, 11:04

    Ўзбекистонда пиёзнинг янги нави яратилди

    27.04.2023, 00:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.