Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 27 апрель куни 12 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум бўлишича, “КамАЗ”, Isuzi, Hоwо, “ЗИЛ” русумли юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker 2, Nexia 3, Epica, 2 та Cobalt, 2 та Spark иштирокида авария содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра ЙТҲ сабаби “КамАЗ” ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашаётган вақтда тормоз тизимида носозлик юзага келган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt йўловчиси тан жароҳат олиб, шифохонага олиб борилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)