Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хитойлик ҳамкасби Цинь Ган билан музокара ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги канали орқали маълум қилди.

Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов

“Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан бу сафар Сианда учрашдик. Музокараларимиз жуда самарали бўлди. Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик мисли кўрилмаган суръатда ривожланмоқда”, — деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов

Шунингдек, у Шеньси провинцияси партия котиби Чжао Идэ билан учрашиб, Ўзбекистон—Хитой ҳудудлараро алоқаларини ривожлантириш масалаларини кўриб чиққан.

Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов

“Экологик тоза технологиялар, инновация, қишлоқ хўжалиги, фан-таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик”, — дея қайд этади Саидов.

Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Цинь Ганни қабул қилганди. Ўшанда Ўзбекистон етакчиси Хитойга бўлажак давлат ташрифи ва Марказий Осиё—ХХР саммитига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини таъкидлаган. Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган эди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ноябридан буён Халқ таълими вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Унга қадар у Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият юритган.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда