Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўгон жонли эфир вақтида соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар берилганди. Ижтимоий тармоқларда сиёсатчи миокард инфарктини бошидан ўтказгани ҳақида тасдиқланмаган хабар тарқалмоқда.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳозир сиёсатчининг аҳволи оғир ва касалхонага ётқизилган. Мазкур маълумот ҳукумат расмийлари томонидан тасдиқланмаган ва унга муносабат билдирилмаган.
“Эрдўғон юрак хуружига учради. Мендаги мавжуд маълумотларга кўра, бу ҳақиқат. Унинг аҳволи оғир”, — деб ёзган журналист Надана Фридрихсон.
Туркияда Эрдўғон жамоаси президентнинг барча сайловолди чиқишлари ва оммавий тадбирларини 3 майга қадар бекор қилган. Мамлакатда 14 май куни президентлик сайловлари бўлиб ўтади.
Эрдўғоннинг жонли эфирда соғлиғи ёмонлашди
25 апрель куни сайлов кампанияси доирасида Эрдўғон телевидениеда жонли эфирга чиқиб, саволларга жавоб берди. Трансляция пайтида Туркия президентининг саломатлиги ёмонлашди.
Шу сабаблии жонли эфир узиб қўйилди. 20 дақиқадан сўнг Эрдўғон эфирда кўриниш бериб, томошабинлардан узр сўради ва сайловолди ишлари давомида ошқозони шамоллаб қолганини айтди.
Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 майга белгиланган. Амалдаги президент Эрдўғоннинг асосий рақиби — мухолифатдаги “Халқ алянси” партиясидан ягона номзод Кемал Қиличдорўғли бўлиб турибди.
Изоҳ (0)