• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Отам ирим қилиб мени Холмат деб чақирарди”. 48 ёшни қаршилаган Ҳосила Раҳимова ёшлигида отасининг “ўғли” бўлгани ҳақида

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова бу йил 48 ёшни қаршилади. Отасининг “ўғли” бўлган, болаликдан от чоптириб, кураш тушган Ҳосила Раҳимованинг ижоди ҳам жўшқин. Келинг, унинг ҳаёт ва ижоди билан боғлиқ кўпчилик билмайдиган маълумотларни ошкор этамиз.

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    “Мени Ҳосила эмас, Холмат дейишган”

    Ҳосила Раҳимова шифокорлар оиласида дунёга келган. Унинг отаси Иброҳим ҳожи Деновнинг энг машҳур шифокорларидан бири бўлган. У кетма-кет уч қиз фарзандли бўлганидан кейин ўғил фарзандли бўлишни ният қилиб, кенжа қизига шартли равишда Холмат деб исм қўйган. Маҳаллада бу исм билан танилган курашчи, чавондоз биз билан хонанда Ҳосила Раҳимова эди.

    — Дадам раҳматли қиз фарзанд туғилавергач, ирим қилиб мени Холмат деб чақирган экан. Эсимни таниган пайтларимда сочимни калта қилиб, ўғил болалардек олдиришарди. Кўринишимдан тортиб, феъл-атворимгача ўғил болаларга хос бўлган. От чоптириш, кураш тушиш — энг севимли машғулотим бўлган. Ҳатто узоқроқ қариндошларимиз меҳмонга келишса, дадам “Ўғлим билан кураш тушасанми?” деб уларнинг фарзандларига айтарди. Курашда ғолиб бўлсам, у боланинг отаси “Қиз болага ютқаздинг” деб жиғибийрони чиқарди. Оиламизда тўрт қиздан кейин икки ўғил фарзанд дунёга келган. Укаларим катта бўлгунига қадар ўғил бола қилиши керак бўлган ишлар менинг зиммамда эди. Дадамнинг катта байир оти бўларди. Уни қирга олиб бориш, суғориш менинг вазифам эди. Опаларим ҳайиқарди, мен эса ўғил болаларга бўш келмай отни чоптирардим, — дейди хонанда Ҳосила Раҳимова.

    Фото: Ҳосила Раҳимованинг шахсий архивидан

    “Урушқоқ қиз бўлганман”

    Ҳозирги кунда ижодкор пиарлардан, уруш-жанжаллардан холи бўлишни афзал кўради. Аммо у болалигида урушқоқ бўлгани ва қизлар билан тил топишолмаганини кулиб эслайди.

    — Инсоннинг феъл-атвори ўзгарар экан. Болаликдаги феълимнинг айрим жиҳатлари сақланиб қолган, аммо урушқоқлигим йўқолган. Лапашанг болаларни ёмон кўрардим. “Ўғил бола дегани шахдам бўлиши керак”, деб маҳалла болаларига ҳам кун бермасдим. Денов туманидаги 15-мактаб маҳалламиздан бироз нарида эди. Бирор марта папкамни ўзим кўтариб келганимни эслолмайман. Ўғил болаларга папкамни кўтартириб, ўзим яйраб уйга қайтардим, — дейди Ҳосила Раҳимова.

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    “Уйда ҳамширалик қилардик”

    Хонанда оиладаги муҳит сабаб болаликдан тиббиётга меҳр қўйган. У ҳозир ҳам дори-дармонлардан фойдаланишни яхши билади.

    — У пайтларда шифокорлар кўп марталик шприслардан фойдаланишарди. Дадам уйда ҳам беморларни қабул қилгани учун Эътибор опам билан шприцларни қайнатардик. Дориларни шприцларга тортиб, дадамга ёрдамлашардик. Шунинг учун оиламиздаги қизларнинг бари озми-кўпми тиббиётдан хабардор. Айрим муолажаларни қилиш ҳам қўлимиздан келади, — дейди хонанда Ҳосила Раҳимова.

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    “Дадамдан ҳамиша миннатдормиз”

    Ҳосила Раҳимова болаликдан санъатга қизиққан, бунга қайсидир маънода отаси ҳам сабабчи бўлган. Чунки отаси раҳматли Деновнинг энг обрўли инсонларидан бири бўлган. Республиканинг қайси ҳудудидан бўлмасин санъаткорлар Сурхондарёга гостролга боришса албатта, Иброҳим ҳожи уларни уйига таклиф қилар ва қуюқ дастурхон ёзарди.

    — Жуда кўп санъаткорлар ота уйимизда меҳмон бўлишган. Дадам раҳматли ҳақиқатан ҳам санъацевар инсон эди. Шу боис санъатга бўлган қизиқишимни сўндирмаган. Мактабда ўқиш билан бирга Денов туманидаги Юнус Ражабий номли мусиқа мактабида ҳам ўқишимга руҳсат берган. У ерда рубоб чалишни ўрганганман. Дадам бир гапни кўп қайтарарди. “Касб-ҳунар ва турмуш ўртоқ инсоннинг бир умрлик ҳамроҳи бўлади. Уни танлашда адашмаслик керак”, дерди. Шу боис бирорта фарзандига мажбуран касб танлатмаган.

    Эътибор опам жисмоний тарбия институтида ўқишини айтганида ўзи имтиҳонларга олиб келганди. Агар унинг ўрнида бошқа ота бўлса, “Қиз болага жисмоний тарбияда нима бор?” деб шаштини сўндирган бўларди. Опам Тошкентга ўқишга кирган йили пойтахт марказидан квартира сотиб олган. Ҳаммамиз кам-кўстсиз ва қийинчиликсиз улғайганмиз. Бунинг учун дадамдан ҳамиша миннатдормиз, — дейди хонанда.

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    “Икки фарзандли бўлгач, институтда ўқиганман”

    Ҳосила Раҳимова тенгдошларига нисбатан анча кеч санъат олийгоҳида таҳсил олган. Бунинг сабаби отаси унга жиддий шарт қўйган.

    — Дадам раҳматли санъаткор бўлишимга қарши бўлмаган. Аммо ундан аввал турмушга чиқиб, фарзандли бўлишимни истаган. “Дада, турмушга чиққанимдан кейин институтда ўқитишмайди”, деганимда “Куёвни ўзим кўндираман”, деб ваъда берганди. Тўйга розилик берганда “Қизим пойтахтда ўқишни истайди, агар унинг ижодига қарши бўлмасанг, тўйга розиман”, деган. Шундан сўнг турмушга чиққанман ва кетма-кет икки қиз фарзандли бўлганман. Шундан кейин ота-онам ва қайнонамнинг розилиги билан Тошкентга кўчиб келганмиз, — дейди хонанда. 

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    “Қизларимни соғиниб, кўзимга уйқу илинмасди”

    У 1998 йили собиқ Тошкент давлат маданият институтининг Халқ мусиқаси бўлимига ўқишга кирган. Аммо икки нафар ёш бола билан ўқиш осон кечмаган.

    — Қизларим кетма-кет туғилгани учун худди эгизакларни катта қилгандек бўлганман. Бири йиғласа, иккинчиси ҳам шерик бўларди. Кечаси билан инжиқланади, эрталаб эса ўқишга боришим керак эди. Асаббузарликдан қийналиб кетганимда онам Тошкентга келиб, “Қизларни ўзимга бер, бунақада ишингда унум бўлмайди”, деган. Ана шундан кейин ишим анча осонлашиб, талабалик гаштини ҳис қилганман. Аммо қизларимни шунчалик соғинардимки, тасвирлаб беролмайман. Уларимни соғиниб, кўзимга уйқу илинмасди, — дейди хонанда. 

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    “Опам менга продюсерлик қилган”

    2001 йили институтни тамомлаган ижодкор яккахон ижодини бошлайди. Аввалига эстрада қўшиқларини, ундан кейин мақом қўшиқларини ижро этади. Аммо натижаларидан қониқмайди.

    — У пайтларда продюсер нима эканлигини ҳам билмасдим. Бир куни дадамга йиғлаб, янги қўшиқлар яратишим кераклиги ҳақида айтдим. Шунда дадам раҳматли Шаҳло опамга “Шунга ёрдам бер, бир ўзини ёлғизлатиб қўйма”, деб тайинлаган. Ҳозир ўйлаб қарасам, Шаҳло опам ўшанда продюсерлик вазифасини зиммасига олган экан. Бастакор Рустам Маҳмудовга бориб, “Қанча харажати бўлса, мен тайёрман, синглимга яхши қўшиқлар ёзиб беринг”, деган. 2003 йил “Туркистон”, 2004 йилда эса “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт берганман. Концертларимдан тортиб, клипларимгача опам молиялаштирарди, — дейди хонанда Ҳосила Раҳимова.

    Олти набиранинг бувисига ўхшамайдиган Ҳосила 

    Кейинги вақтларда Ҳосила Раҳимованинг ташқи кўриниши анча ўзгарган. Қоматидаги жиддий ўзгариш унга янада гўзаллик бахш этган. Аввалги клипларида от чопиб, кураш тушган хонандадан асар ҳам йўқ. Ҳозирги Ҳосила Раҳимова гўзал ва нозиктабиат аёлга айланган.

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    Хонанданинг икки қиз ва бир ўғли бор. У қизларини турмушга берган ва олти нафар набиранинг бувиси ҳисобланади. Катта куёви хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов бўлади.

    25.04.2023, 20:51   Изоҳ (0)   20629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сайёранинг энг кўп ҳақ тўланадиган моделларидан бири Жижи Ҳадид муваффақиятга эришишида ота-онасининг ўрни катта эканлиги ҳақида гапирди

    25.04.2023, 18:37

    Киндиги болтада кесилган, санъат институтига қабул қилинмаган ва ўқитувчиликдан қизиқчи бўлган ижодкор Болтавой Тошматов билан суҳбат 

    25.04.2023, 17:30

    Буюк Британияда “Узуклар ҳукмдори” фильмидаги Гендалф каби кийинган талаба, тасодифан шу образни гавдалантирган Маккелен билан учрашиб қолди (видео)

    25.04.2023, 14:30

    Отаси воз кечган, ижара азобини тотган, онасини энг бахтли аёл қилишга бел боғлаган вайнер ва хонанда Азода 23 ёшда (фото, видео)

    25.04.2023, 12:30

    Ҳашаматли ҳаёт ёки уй қамоғи: араб шайхларининг қизлари қандай яшайди? 

    25.04.2023, 10:39

    Instagram: Феруза Норматованинг оила аъзоларига кутилмаган совғаси, туғилган кунини нишонлаётган Луиза Расулова, мухлисларидан дуо сўраган Раъно Шодиева

    24.04.2023, 22:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.