Туркиялик режиссёрлар ва сценарий муаллифлари томошабинларни жалб қилиш учун жозибали персонажлар билан ёрқин лойиҳалар яратиш анъанага айланган. Турк сериалларида кўрсатилган ҳамма севиб томоша қиладиган кўп нарсаларнинг ҳақиқий ҳаётга алоқаси йўқ. Биринчи фарқ — эркакларнинг нотаниш қизларга муносабати. “Эшигимни тақиллат” телесериалида бош қаҳрамонлар учрашганларидан сўнг деярли бир-бирига кишандек боғланади. Серкан бошиданоқ Эданинг шахсий чегарасини бузиб ўтади. Аслида, Туркияда эркаклар нотаниш қизларга яқинлашмайдилар.
Иккинчи фарқ — баланд пошналарга бўлган муҳаббат. Туркияда пошнали пойабзал кийган қизларни камдан кам учратасиз, аммо фильм серияларида кўплаб қаҳрамонлар деярли ҳар бир саҳнада тўпиғи баланд пойабзал ларда кўриниш беради.
Учинчи фарқ — очиқ-сочиқ кийим танлаш. “Эшигимни тақиллат”, “Совға” ва “Севги, ақл, қасос” сериаллари қаҳрамонлари экранда кўпинча калта кўйлак ва юбкалар кийган образларда намоён бўлади. Ҳақиқий ҳаётда эса турк аёллари баланд пошнали туфли билан ҳаддан ташқари калта кийим киймайдилар.
Тўртинчи фарқ — ижтимоий тенг бўлмаган никоҳлар. Туркияда бой йигитлар камбағал қизларга камдан кам уйланади ва сериалларда эса худди шундай бўлади. Шу каби сюжет “Сендан ҳам гўзал” лойиҳасида кўрсатилган. Турк сериалларининг яна бир ихтироси — “оқбадан” яъни терисининг ранги ёрқин оқ бўлган персонажларнинг сериалларда рол ўйнашидир. Кўпинча, асосий ва иккинчи даражали ролларни ижро этган актёрлар европаликларга ўхшайди, уларнинг ранги буғдойранг ҳам эмас. Аслида, турклар қорамағиз баданларини сақлаб қолиш учун мунтазам равишда пляжларда вақт ўтказадилар.
Изоҳ (0)