Бухоро шаҳрида 1 апрель куни 900 минг сўмга фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат 1 апрель куни соат 18:00 ларда Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган Бухоро шаҳар ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш доирасидаги “Орият” тадбири давомида аниқланган.
Вобкент тумани “Чорбоғкент” маҳалласида рўйхатдан ўтган, 1981 йилда туғилган Н.М. исмли аёл ўзи яшайдиган Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида Қ.З. ва М.Г. исмли аёлларни мижозлар билан жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 900 000 сўм олиб, фоҳишахона ташкил этгани фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)