Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедова тергов ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган видеомурожаати тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Малика Аҳмедова ўз мурожаатида 600 000 долларга тенг қимматбаҳо тақинчоқлари ўғирлангани, 4 ой давомида ўғирланган буюмларнинг арзимаган қийматдагилари қайтарилганини, лекин қимматбаҳо бриллиант ва тиллалар қайтарилмаётганини айтиб ўтган.
Мурожаатга асосан,11 апрель куни Малика Аҳмедова Мирзо Улуғбек тумани прокурори Алиакбар Пулатовнинг қабулига таклиф қилинди ва унинг тергов билан боғлиқ эътироз ва важлари тингланди.
Қабул давомида унга туман прокуратурасига тақдим қилинган жиноят иши тегишли тартибда ўрганиб чиқилгани ва тергов органига иш бўйича қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида ёзма кўрсатма берилгани тушунтирилди. Шунингдек, бу бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказилиши айтилди.
Қайд этилишича, 8 апрель куни жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва судга юбориш учун туман прокуратурасига тақдим қилинган.
Изоҳ (0)