• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ нима сабабдан ҳалигача Украинага ленд-лиз бўйича қурол етказиб бермаяпти?

    2022 йилнинг баҳорида АҚШ расмийлари Украинага ленд-лиз дастури бўйича қурол сотишни маъқуллаган эди, аммо дастур доирасида Киевга қурол етказиб бериш ҳали бошланмаган. Бунга сабаб Вашингтон ҳали имкон борида Киевга қурол-яроғларни беғараз етказиб беришни истамоқда, деб ёзди Politico нашри манбаларга таяниб.

    Фото: AP Photo

    “Биз хавфсизлик соҳасидаги беғараз ёрдамни биринчи ўринга қўймоқдамиз, бунинг учун улар бизга пул тўлаши шартмас”, — деб тушунтирди Байден маъмуриятида ишлайдиган юқори мартабали амалдор.

    Суҳбатдошнинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати келажакда ленд-лиз тизимидан фойдаланишга тайёр, аммо ҳозир асосий эътибор АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланган бошқа ваколатлар доирасида ҳарбий ёрдам етказишга қаратилган.

    Ленд-лиз кечиктирилишининг яна бир сабаби шундаки, ҳозир Демократик ва Республикачилар партиялари Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш зарурати тўғрисида келишиб олган. Демократик конгрессменлардан бирининг ёрдамчиси таъкидлаганидек, агар республикачилар ўз фикрини ўзгартирса ёки жамоатчиликнинг кайфияти ўзгарса, Киев таъминотини қонунчилик ёрдамида блоклашга уринишларини четлаб ўтиш учун ленд-лиз дастури ишлатилиши мумкин.

    Шу билан бирга, баъзи конгрессменлар ленд-лиз дастурининг кечиктирилишини танқид қилмоқда. Тегишли қонун лойиҳасини илгари сурган республикачи сенатор Жон Корнин Америка армиясининг мудофаа захиралари қисқараётгани ва ленд-лиз ваколатлари эътибордан четда қолаётганини бемаънилик деб атади. Унинг фикрича, ленд-лиз билан етказиб бериш “қуролларни бепул тарқатишни давом эттиргандан яхшироқ”.

    Ленд-лиз нима?

    Ленд-лиз — дастур, унга кўра, Қўшма Штатлар Иккинчи жаҳон уруши пайтида иттифоқчиларга ҳарбий техника ва жиҳозларни узоқ муддатли ижарага ёки қарзга берган. 1941 йил мартидан 1945 йилнинг августигача АҚШ иттифоқчиларга умумий қиймати 50 миллиард доллардан ортиқ ленд-лиз ёрдамини ўтказган, шундан 11 миллиард долларга яқини СССРга тўғри келади.

    Украинага ленд-лиз дастури бўйича ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Россиянинг Украинага босқини бошланишидан аввал, 2022 йил январь ойи охирида АҚШ Сенатига киритилган эди. Қонун АҚШ президентига “Украина аҳолисини Россия ҳарбий босқинидан ҳимоя қилиш ва бошқа мақсадлар учун” қурол-яроғ етказиб бериш бўйича Киев билан келишувлар тузишда кенгайтирилган ваколатларни беради. Умуман олганда, ҳужжат мамлакатга ҳарбий ёрдам етказишни тезлаштиради ва соддалаштиради.

    АҚШ президентининг кенгайтирилган ваколатлари уруш тугаганда, шунингдек, Украина билан чегаралар яқинида Россия қўшинларининг сони 2021 йилнинг мартигача бўлган ҳолатга қисқарганда тугатилади.

    АҚШ Конгресси Сенати қонун лойиҳасини апрель ойи бошида, Вакиллар палатаси эса апрель охирида маъқуллаган. Шундан сўнг Байден қонун лойиҳасига имзо чекди.

    Россия Давлат Думасининг спикери Вячеслав Володин ленд-лиз дастури Украинани қарзга олиб келишини айтди. “Ленд-лиз — бу товар кредити ва у арзон эмас: Қўшма Штатлар етказиб берадиган барча ўқ-дорилар, жиҳозлар ва озиқ-овқат ҳақини Украина фуқароларининг келажак авлодлари тўлайди. Зеленский мамлакатни қарзга ботирмоқда”, — деди у.

    11.04.2023, 13:03   Изоҳ (0)   9195
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нетаньяху Исроил мудофаа вазири Галлантни ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорини қайтариб олди

    11.04.2023, 12:43

    Россия Қирғизистон билан қўшма ҳаво мудофааси тизимини яратмоқда

    11.04.2023, 12:02

    Миср Россияга яширинча минглаб ракеталар етказиб беришни режалаштирган — WP

    11.04.2023, 11:52

    Байден коронавирус билан боғлиқ 3 йиллик фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди

    11.04.2023, 11:12

    АҚШ журналист Эван Гершковични Россияда “ноҳақ ҳибсга олинган” деб тан олди

    11.04.2023, 10:52

    Тенги йўқ “Тўққизинчи симфония”, ноталарни “эшитиш” учун таёқ ва кар ҳолига концерт берган Бетховен. Севги бобида омадсиз даҳо бастакор ҳаёти

    11.04.2023, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.