Творог қўшилган печеньелар нозик таъми билан барчани ўзига ром этади. Уни ўзингизга ёққан кремдан ҳам тайёрласангиз бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- ун — 300 г;
- шакар кукуни — 2 ош қошиқ;
- пишириқ кукуни — 1 чой қошиқ;
- туз — ярим чой қошиқ;
- сариёғ — 180 г;
- сметана — 150 г;
- творог — 250 г;
- тухум сариғи — 1 дона;
- ванилин — 1 чой қошиқ;
- шакар — 2 ош қошиқ;
- қора шоколад — 50 г.
Тайёрланиши:
- Унни шакар кукуни, пишириқ кукуни ва туз билан аралаштиринг. Сариёғни куб шаклида кесиб олинг ва ун қўшиб аралаштириб олинг;
- Сметана қўшиб юмшоқ хамир ҳосил қилинг. Тўпчалар ҳосил қилиб, пластик ўрамга ўранг ва 30-40 дақиқа давомида музлаткичга қўйинг;
- Творогни элакдан ўтказиб унга тухум сариғи, ваниллин ва шакар қўшиб аралаштиринг;
- Печни олдиндан 190 даража ҳароратда қиздиринг. Листни пишириш қоғози билан ёпинг;
- Хамирни 15-20 та тенг қисмга бўлинг. Ҳар бирини чўзилган овалга айлантиринг. Хамирнинг ўртасига 1-2 чой қошиқ творог қўйинг;
- Четларини чучвара туггандек қатланг ва босинг. Четларини текислаб о′рта қисмини думалоқ шаклга келтиринг;
- Хамир учларини босиб, ярим ой шаклидаги хамирни ҳосил қилинг. Шу тарзда бошқа печеньеларни ҳам ясаб олинг;
- Листга печеньеларни териб чиқинг, уларни қизаргунга қадар 20-30 дақиқа давомида пиширинг, сўнгра тўлиқ совутиб олинг;
- Қора шоколадни эритинг. Печеньеларнинг бир учини унга ботириб олинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)