• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Стюардесса бўлишни истаган, учинчи турмушидан бахт топган ва миш-мишлар гирдобида яшаётган Зарина Низомиддинова 34 ёшда (фото, видео)

    Сўнгги йилларда Зарина Низомиддинова ижодда у қадар фаол бўлмаса-да, ижтимоий тармоқларда энг кўп фалловерларга эга актриса ҳисобланади. 34 ёшни қаршилаган актрисанинг нафақат ижоди, балки кундалик ҳаёти ҳам мухлисларга қизиқ.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Зарина санъаткорлар оиласида туғилганлиги учун болалигидан санъат тўгаракларига қатнаган. У 5 ёшидан хор машғулотларига қатнаб, саккиз ёшида Успенский номидаги мусиқа мактабининг фортепиано бўлимига қабул қилинади. Яқинлари унинг мусиқий уқувидан қониқмай, рақс билан шуғулланишини истайди. Зарина Низомиддинова 7-синфдан ўқишни Хореография олий мактабининг миллий рақс бўлимида давом эттиради.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    — Болалигимда кўп нарсаларга қизиққанман. Ёшим улғайиб боргани сари ФҲДЁ бўлим бошлиғи бўлиб ишлашни хоҳлаганман. Ўйлаб кўринг, икки ёш бахт пиллапоялари сари илк қадамни ташлаш арафасида, сиз эса уларнинг муҳаббати ва висол кунига шериксиз. Уларга энг муҳим ҳужжатни тантанали равишда тақдим этиб, чиройли тилакларни айтасиз. Бу мен учун жуда ҳам қизиқарли ва завқли иш бўлиб кўринган. Шунинг учун тўйларда ўша ходимларга ўхшаб ният билдириб, келин-куёв олдида гапиришни орзу қилганман. Кейинчалик, ҳатто стюардесса бўлишни ҳам истаганман. Уларнинг бежирим либосига ишқим тушган. Аммо самолётда учишдан қўрққаним учун бу фикримдан қайтганман, — дейди актриса интервьюларининг бирида.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Актрисанинг паспортдаги исми ҳаётдагисидан фарқ қилади. Аслида унинг исми Заррин.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Зарина Низомиддинова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шаҳбоз Низомиддиновнинг кенжа фарзанди ҳисобланади. Аслида унинг оиласи учун санъаткор бўлиш янгилик эмас. Шу боис, Зарина ҳам ҳали тили чиқмай туриб, клипда суратга тушган. Энг қизиғи, қўшиқни унинг опаси ва акаси ижро этишган.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Маълумотларга кўра, опаси Моҳинур ва акаси Шоҳрух томонидан куйланган “Каратэ-каратэ” қўшиғи 1990 йилларда хит бўлган.

    Биринчи ролимни шу клипда ижро этган эканман. Дадам ҳаётликларида клипда ҳам, кинода ҳам бирга суратга тушиш насиб этмади. Аммо, эътибор бериб қарасам, ижодимни айнан дадажоним билан мана шу клипдан бошлаган эканман. Ўшанда отажонимнинг қўллаб-қувватлаганликлари шу кунгача ёрдам бериб келяпти, — деб отаси ҳақида пост қолдирганди актриса.
    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Афсонавий “Ялла” ансамбли асосчиларидан бири Шаҳбоз Низомиддинов 2015 йил 23 апрель куни 69 ёшида вафот этганди. Актриса интервьюларининг бирида отасини йўқотгани ҳаётидаги энг оғир айрилиқ бўлгани ҳақида сўзлаб берганди. 

    —  Ўшанда жуда ҳам қийналганман. Умримдаги энг катта жудолик бўлган. Ҳар бир фарзанд учун отасидан айрилиш  жуда оғир. Яратганга шукр, онажоним ҳаётлар. Қолган айриқларга эса у қадар куйинганим йўқ. Ҳаммаси тақдирдан, дея бунга оддий қараганман. Аёл киши кўп нарсаларга кўникиб борар экан. Ҳар қандай айрилиққа ҳам. Фақат отадан айрилиш оғир жудолик экан, — дейди актриса. 

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Одатда кинорежиссёрлар ролларга чиройли қизларни хореография рақс мактабидан излайди. Заринанинг кино оламига кириб келишига ҳам шундай ташрифлар сабаб бўлган. У илк ролини Тамара Камалованинг “Йўл бўлсин” фильмида ижро этади. 2006 йили эса Баҳром Ёқубовнинг “Ромео ва Жулетта” фильмида суратга тушади. Мана шу фильм Заринани актриса сифатида элга танитган.

    Актриса Зарина Низомиддинова жуда эрта оила қурганини таъкидлайди. Катта ўғли Темурбекни ҳам 18 ёшида дунёга келтирган. Хориждаги турмуши у қадар муваффақиятли кечмагач, Тошкентга қайтиб ижодини давом эттирган.

    — Биринчи турмуш ўртоғим мени “Ромео ва Жулетта” фильмидаги образимни кўриб ёқтириб қолган. Ўғлим отаси ҳақида умуман сўрамайди. Чунки, уни деярли кўрмаган. Отаси ҳам ҳеч қачон қўнғироқ қилиб, ўғлининг ҳолидан хабар олмайди. Сабабини билмайман. Ўғлимнинг отаси билан ажрашганимиздан бери гаплашмаймиз. У оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Лекин бирга яшаб кетишимизга менинг кўзим етмаган. Бўлмайдиган нарсани бўлмагани яхши, — дейди актриса интервьюларининг бирида.

    Фото: Instagram

    2015 йилнинг 18 январь куни эса иккинчи бор оила қурди. Навбатдаги турмуш ўртоғи ўзидан анча катта ва тадбиркорлик билан шуғулланди. Афсуски, актрисанинг бу никоҳи ҳам узоққа чўзилмади.

    Орадан тўрт йил ўтиб актрисанинг шахсий ҳаётида яна бир ўзгариш содир бўлди. У Москва шаҳрида истиқомат қилувчи, ўзидан 12 ёш катта инсон билан оила қурди ва 2020 йилда Саидумар исмли ўғлини дунёга келтирди.


    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    — Мен омма эътиборидаги шахсман. Мен ҳақимда турли гап-сўзлар, миш-мишлар бўлиши табиий. Бунга кўникиб қолганман. Баъзан изоҳларни ўқиб, кулгим келади. Ҳозир кимгадир ниманидир исботлайдиган вақт эмас. Мени яхши биладиган ва адекват инсонлар шундоқ ҳам менга ишонади. Умуман олганда, мен ҳамма нарсани вақт ҳукмига ташлайман. Вақт ҳаммасини ўз жойига қўяди, — деб ижтимоий тармоқдаги саволларга жавоб берган актриса.

    Ёдингизда бўлса, Зарина Низомиддинова 2014 йили хонандалик фаолиятини бошлаганди. У “Афсонавий” ва “Мени кечир” номли қўшиқларни ижро этиб, клип суратга олганди. Бундан ташқари, ёш ижодкор билан “Сен юрагимда” номли дуэт таронани ҳам ижро этганди.

     

    Аммо актрисанинг хонандалик фаолияти узоққа чўзилгани йўқ. Қўшиқ айтиш актрисанинг шунчали ҳоббиси бўлгани ва уни ривожлантиришга катта куч сарфламаганини айтиб ўтган. Лекин унинг қўшиқларига ишланган клиплар ўз даврининг энг бюжети катта ижод маҳсулларидан бири бўлган.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Зарина Низомиддинова бугунги кунда икки ўғли ва турмуш ўртоғи билан Москвада яшайди. Вақти-вақти билан Ўзбекистонга келиб, шартнома асосида фильм ва серилларда суратга тушмоқда. У сўнгги марта Тошкентга келганида “Парихона” сериалида иштирок этди. Аммо айтиш мумкинки, у Ўзбекистондаги гонорари энг юқори актрисалардан бири. Ижодда у қадар фаол бўлмасада, унга бўлган талаб ниҳоятда юқори.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Актриса спорт билан мунтазам шуғулланади. От спорти ҳам унинг энг севимли машғулотларидан бири. Гарчи унинг машғулотлардаги расм ва видеолари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлса-да, актриса уларга эътибор бермайди. 

     

    30.03.2023, 12:02   Изоҳ (0)   48110
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Отадан айро ҳаёт, фарзанд кўриш йўлидаги машаққатлар ва ортиқча вазн билан кураш: Хонанда Феруза Жуманиёзова 39 ёшда

    15.02.2023, 13:15

    Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда

    22.03.2023, 21:28

    Карьерасини жуда кичик роллардан бошлагани учун ҳам ҳеч ким дунё миқёсида шуҳрат қозонади деб ўйламаган актёрлар (фото) 

    30.03.2023, 10:30

    Instagram: Бобур Мансуровга уюштирилган сюрприз, турмушга чиқаётган актриса, туғилган кунини нишонлаётган Зарина Низомиддинова

    29.03.2023, 22:30

    “Боламнинг она дейишини кутиб яшаяпман”. Фарзанди оғир хасталикка чалинган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари 

    29.03.2023, 16:54

    Севимли рафиқаси вафотидан сўнг тақдирини ҳеч ким билан боғламай, ўғилларини ёлғиз тарбиялаган америкалик актёр Лиам Нисон ҳикояси

    29.03.2023, 14:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Инсоннинг ўзига ёқмайдиган ишда ишлаши руҳий муаммоларни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 10 июл, 10:35

    “Реал” Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча даромад қилгани маълум бўлди

    Спорт | 10 июл, 10:30

    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

    Реклама | 10 июл, 10:30

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл яна ҳибсга олинди

    Дунё | 10 июл, 10:25

    Шифокорлар бразилиялик аёлга 56 йил давомида ташхис қўя олмади

    Лайфстайл | 10 июл, 10:10

    Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармалари бош инспекторлари қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:00

    АҚШда деразалар ўрнига кўзлари бўлган меҳмонхона фойдаланишга топширилди

    Лайфстайл | 10 июл, 09:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.