Самарқанд вилояти ФВБ Каттақўрғон тумани содир бўлган чақнаш тўғрисида бирламчи маълумот берди.
Маълум қилинишича, 30 март куни соат тахминан 10:40 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган эски товуқ фабрикасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Шунга кўра, вилоят ФВБ масъул ходимлари томонидан воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Чақнаш оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар ҳақида хабарлар келиб тушмаган. Чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган.
“Яқин вақтларда келиб ёнғин чиқиш сабаблари ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Самарқандда хонадонда газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этгани, Самарқанддаги метан заправкада Nexia-3 газ баллони портлаши оқибатида бир нафар ишчи ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)