Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Голливуд актёри Бред Питт Лос-Анжелесдаги ҳашаматли уйини сотди. Актёр мулки учун рекорд даражада 39 миллион доллар олди, деб хабар бермоқда “Корреспондент.нет” нашри.

Фото: “Яндекс.ру”

Маълум бўлишича, Лос Фелизнинг гўзал ҳудудида, кўплаб машҳурлар яшайдиган жойда жойлашган уйни Питт 1994 йилда 1,7 миллион долларга сотиб олган. Актёр уйида собиқ рафиқалари Женнифер Энистон ва Анжелина Жоли билан бирга яшаган.

Уй 1915 йилда қурилган бўлиб, тахминан 1000 квадрат метр майдонга эга. Унда тўртта ётоқхона, тўртта ҳаммом, камин, кутубхона, овқатланиш хонаси, ошхона ва меҳмонхона мавжуд. Уйнинг ички қисми классик услубда, жумладан, ар-деко элементларидан иборат.

Фото: “Корреспондент.нет” 

Уй ҳудудида меҳмонхона, бассейн, теннис корти ва конкида учиш майдони мавжуд. Питт мустақил равишда ландшафт дизайни билан шуғулланган ва боғни дунё бўйлаб аукционларда сотиб олган турли ҳайкаллар билан безатган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Ёлғонлар империяси” ва рус террорининг бошланиши. 10 маротаба суиқасдга учраган император — Александр II нинг муваффақиятсиз ислоҳотлари
Маҳаллий
Тошкентнинг 4 та туманида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилди
Дунё
Трампга яна бир жиноий ишда айблов эълон қилинди