Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испания 3-дивизионининг 29-туридан ўрин олган “Кордоба” ва “Феррол” жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар футболчиси майдонда ҳушини йўқотди. 

Фото: Marca

Учрашувнинг 11-дақиқасида “Кордоба” ҳимоячиси Драгиша Гудел ҳушини йўқотди ва майдонга қулади. Шифокорлар майдонга чиқиб келиб, ўша ернинг ўзида Гуделга тиббий ёрдам кўрсатди. Кейинчалик маълум бўлишича, Драгишанинг юраги уришдан тўхтаган ва уни ҳаётини сақлаб қолиш учун икки марта дефибриллятор ишлатилган. 

https://twitter.com/B24PT/status/1639719476965826561

Шифокорлар Гуделни замбилга ётқизиб олиб кетаётганда, футболчи ўйинни давом эттириш истагини билдирган. Бироқ, унга рухсат берилмаган. Учрашув эса давом эттирилмади. 

Ҳозирда 25 ёшли футболчининг аҳволи яхшиланган. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси собиқ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Қарши ҳарбий суди ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Маҳаллий
“Юксалиш” ҳаракати Ўзбекистонда қийноқларга барҳам бериш бўйича 10 та таклифни ишлаб чиқди