Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида минглаб ёшлар иштирокида “Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган “Дарё” мухбири хабар берди.

Тадбирда Қарши давлат университетининг Француз тили ва адабиёти кафедра мудираси Азиза Зоирова сўз олиб, ёшлигида мактабда хорижий тил фани ўқитувчиси бўлишни орзу қилгани ҳамда ўқитувчиларга яратилган имкониятлар ҳақида гапирди.

“Мен ёшлигимдан мактабимда хорижий тил фани ўқитувчиси бўлишини орзу қилардим. Ҳозир эса олий даргоҳда фарзандларимизга француз тилидан таълим бериб келмоқдаман. Болаликдаги орзум бугунги кунга келиб ўз рўёбини топди. Энди фарзандларимиз энг замонавий мактабларда иккита хорижий тил ҳамда битта ҳунар ўрганиб, мустақил ҳаётга қадам қўйишади. Энг қувонарлиси шуки, янги таҳрирдаги Конституциямизда биз ўқитувчилар билан боғлиқ моддалар ҳам киритилмоқда. Бунда давлатимиз томонидан мен каби ўқитувчиларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгилаб қўйиляпти. Бу эса ўз навбатида мен каби ўқитувчиларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқейи ҳамда обрўсини яна-да оширади”, — дейди Азиза Зоирова.

Тадбирда сўзга чиққанлар янги таҳрирдаги Конституциянинг ҳар бир моддаси инсон қадри учун хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, йиғилганларни Референдум сайловларида фаол иштирок этишга чорлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 8 та тижорат банкининг лицензияси чақириб олиниши мумкин
Спорт
Карим Бензема “Реал”ни тарк этмайди. Француз арабларнинг 200 млн евролик таклифини рад этган
Дунё
“Арманистон урушда на Россиянинг, на Ғарбнинг иттифоқчиси” — Пашинян