• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ойлигим минг долларга етган, энди 2-3 минг долларлик даромадга интиляпман” – тўрт шогирди халқаро олимпиадаларда совриндор бўлган ўқитувчи ҳикояси 

    Ўқитувчилик улуғ ва машаққатли касб. Устоз бераётган билим инсонлар, жамият ва давлат келажагига бевосита таъсир қилади. Шу маънода янгиланаётган Ўзбекистон Конституциясида таълимга, хусусан, ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга алоҳида урғу берилмоқда. Хусусан, ҳужжатнинг 52-моддасида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаши, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланмоқда.

    Фото: “Дарё”

    “Таълимга эътибор анча ўзгарган”

    Бугун республикада таълим соҳасида юқори ютуқларга эришаётган ўқитувчилар кўп. Эътиборлиси, ўзи туғилиб ўсган қишлоқдаги мактабда дарс бериш баробарида юқори муваффақиятларга эришган устозлар ҳам талайгина. Китоб туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб интернетининг математика фани ўқитувчиси Бахтиёр Абдиев ана шундай ўқитувчилардан.

    Муаллим 2013 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2020 йилда “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” унвонларини олган. Тўрт нафар ўқувчиси математика фанидан халқаро олимпиадаларда совриндор бўлган. Бундан ташқари, у умумтаълим мактабларининг 10-синфлари учун мўлжалланган “Алгерба” дарслиги ҳаммуаллифларидан бири саналади.

    “Дарё” мухбири билан суҳбатлашар экан, Бахтиёр  Абдиев республикада сўнгги 7 йил ичида таълимга эътибор анча ўзгарганини айтди.

    Бахтиёр Абдиев
    Фото: архив

    “Президент ўқитувчилар ойлик-маошини минг долларга етказиш тўғрисида бот-бот гапирмоқда. Яширмайман, мен бу довонни аллақачон забт этдим. Энди 2-3 минг долларлик даромадга интилмоқдаман. Тасаввур қилинг, фақат кундалик харажатларни қоплаш ҳақида ўйлаб ишлаган вақтларимиз бўлган. Бугун ўқитувчи ўз қаддини тиклаб олди, бу жараён давом этишига тилакдошман”, – дейди у.

    “Математика ҳам қийин, ҳам қизиқ”

    Бахтиёр Абдиев суҳбат давомида математикага бўлган қизиқиши қандай уйғонгани, фаннинг ўзига хосликлари тўғрисида ҳам гапириб берди.

    “Отам қаттиққўл эди. Ўқишимизни қатъий назорат қилардилар. Гап эшитмаслик учун яхши ўқишга ҳаракат қилардик. Тўққизинчи синфда математика фанидан туман олимпиадасида ғолиб бўлдим. Олимпиада баҳонасида математика билан жиддий шуғуллана бошладим. Гарчи республикага ўта олмаган бўлсам-да, анча-мунча тобландим. Дастлаб ўша пайтларда машҳур бўлган “нархоз” (Халқ хўжалиги институти)га кирмоқчи бўлганман, аммо яқинлар ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)ни маслаҳат беришди. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, талаба бўлдим. Ўзимни омадли талаба дея ҳисоблайман. Чунки университетда Абдулла Аъзамов , Шавкат Алимов, Шавкат Аюбов, Азимбой Саъдуллаев каби забардаст олимлар бизга дарс берган. Бироз вақт ўтиб, армия хизматига жўнаб кетдим.  Армияда ҳам омадим чопди. Чунки у ерда яхшигина кутубхона бор эди. Графиклар ва сонлар назариясига бағишланган ажойиб китобларни топдим ва икки йил давомида илм билан шуғулланишга ҳам улгурдим. Баъзилар математикани ўрганишда тушунишнинг, кучли зеҳннинг ўзи етарли деб ҳисоблайди. Йўқ, ушбу фан яхшигина хотирани талаб қилади. Сонлар, улар билан боғлиқ амалларни эслаб қолиш учун кучли хотира керак. Эслаб қолганимиз аслида бизнинг ҳақиқий билимимиздир”– деди муаллим.

    Фото: архив / Бахтиёр Абдиев

    “Қаттиққўлман”

    Бахтиёр Абдиевнинг айтишича, у дарсларни кўпроқ савол-жавоб тарзида ўтказади ва қаттиққўллик асосий тамойилидир. 

    “Дарс пайти ҳеч ким шунчаки бир четда ўтириб, маъруза эшитиб кетмайди.  Савол-жавоб услубида ўқувчи ҳам эшитади, ҳам ўзи мисол ечиб ўрганади ва кўриб кўзи пишади.

    Балки гапларим ноодатий туюлар, лекин мен учун биринчи тамойил бу  — қаттиққўллик.

    Ўқувчи юмшоқликни тўғри қабул қилиши қийин бўлади ва бошидан пойдевор қийшиқ бўлиб, нотўғри кетиши мумкин. Ёшларни ўйинқароқликдан, бекорчи нарсаларни севишдан қайтариш, илм олишга рағбатлантиришда методика ва кучли тартиб керак. Дангасалик, бефарқлик каби иллатларни кечириб бўлмайди, уларни фақат йўқ қилиш керак.

    Иккинчи тамойилим — тартиб-интизом. Математика — аниқ фан. Унинг биттагина формуласини ўрганмай ўтказиб юборсангиз, бутун бошли мисол ва масалаларни еча олмайсиз. Математика қунтни, тартибни ва зийракликни талаб қилади. Дарёдан бир марта оқиб ўтган сувни қайта ушлай олмайсиз. Шу каби битта яхши ўтилган дарсни ортга қайтара олмайсиз. Сабабсиз икки мартадан ошиқ дарсларда қатнашмаган ўқувчи мен учун жуда катта нарса йўқотган саналади”, – деди ўқитувчи.

    Бахтиёр Абдиев
    Фото: архив

    Бахтиёр Абдиев ўқувчиларга имкон қадар содда таълим беришга уриниши, фақат формулалар, рақамлардан гапирмай, ўрганаётган мавзуни ҳаёт билан боғлаб тушунтиришга ҳаракат қилишини айтади.

    “Чунки ўқувчи робот эмас. У математика энг муҳим касбларнинг отаси эканини, эртага ҳаётида уни қўллай олишини тушунишини истайман.

    Яна бир муҳим жиҳат — рақобат. Ўқувчи ўзини энг яхши деб ҳисоблаши ва қолганлардан ўтишга доим интилиши керак. Математика мусобақалашиш учун жуда қулай фан. Ўз тенгдошлари ичида тенгсиз бўлиш учун ухламасдан дарс тайёрлаган ўқувчиларимиз бор. Ҳатто боласининг кўп дарс тайёрлашидан хавотир олиб, олдимга келган ота-оналар бор”, дея сўзлаб берди муаллим.

    25.03.2023, 21:53   Изоҳ (0)   14314
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда

    25.03.2023, 21:31

    Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?

    25.03.2023, 21:31

    Истеъфодаги ҳарбий Ўзбекистон армияси кучлилар сафида эканини айтган бўлса, марҳум хизматчининг хотини эри вафотини эсга олди: Чирчиқда Конституциявий тарғибот бўй...

    25.03.2023, 21:16

    Нукус воқеаларида айбланаётган икки шахс сиртдан судланмоқда

    25.03.2023, 20:46

    Нукусдаги марказий деҳқон бозорида ёнғин юз берди (видео)

    25.03.2023, 19:07

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ҳибсга олинди

    25.03.2023, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.