Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

  • Фаррух Бобоев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг биринчи ўринбосари (у собиқ Мактабгача таълим вазирлигида Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган);
  • Оятилло Раҳматиллаев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг ўринбосари;
  • Нодир Муслитдинов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг ўринбосари лавозимларига тайинланди.

Аввалроқ Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 31 январь куни мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосарлар тайинланганди. Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Усмон Шарифхўжаев мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хоразмда мактаб директори имтиҳонга кеч келган ўқувчини калтаклади
Маҳаллий
Сирдарёда қайиқда дарё кечиб мактабга қатнайдиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди
Дунё
Ҳиндистонда зиёратчилар ўтирган автобус дарага қулади, 10 киши ҳалок бўлди (фото)