Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь—февраль ойларида 263,9 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Қайд этилишича, мамлакатда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33,5 фоизга ошган.

2023 йилнинг январь—февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

  • автомобиль бензини – 263,9 минг тонна;
  • кўмир – 682 минг тонна;
  • нефть – 127,3 минг тонна;
  • газ конденсати – 209,5 минг тонна;
  • автобус – 114 дона;
  • юк автомобиллари – 350 дона;
  • автомобиль двигателлари – 21,4 минг дона.

Шунингдек, январь—февраль ойлари давомида Ўзбекистонда 23 949 дона енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда Аи-80 бензини учун акциз солиғини “нол” ставкада қўллаш муддати узайтирилиб, ушбу бензин нархи оширилмайдиган бўлган эди.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентдаги “Дўстлик” боғи яқинида икки туп чинор ноқонуний равишда кесилди
Маҳаллий
Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмалар эълон қилди
Дунё
Британия разведкаси Сербия президенти Вучични ағдаришга уринишда айбланмоқда