• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 700 млрд сўм, вазирликдан 130 млн доллар: тадбиркорларга яна бир қатор имтиёзлар берилди

    Шавкат Мирзиёев бошчилигида 23 март куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хабарга кўра, сўнгги йилларда озиқбоп маҳсулотлар етиштиришга 200 минг гектар ер ажратилгани ҳамда 500 минг гектар қўшимча ерлар фойдаланишга киритилгани ички бозорда нарх-навони барқарор сақлашга хизмат қилаяпти. Давлат раҳбари фармони билан 2024 йил 1 январгача 35 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига божлардан имтиёз берилди. Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик бўлади.

    Жаҳонда охирги икки йилда озиқ-овқат инфляцияси йилига 15-20 фоиздан пасаймаяпти. Ўсимлик ёғи, сут ва гўштнинг нархи сўнгги 30 йилдаги энг юқори даражага кўтарилган. Транспортда ташиш, ўғит ва ёқилғи харажатлари ошиб кетгани ҳам озиқ-овқат нархларига ўз таъсирини кўрсатаяпти. Таҳлилларга кўра, бу ҳолат 2023 йилда ҳам, келгуси йилларда ҳам сақланиб қолади. Шу боис озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, одамларни банд қилиш бўйича қўшимча имкониятлар топиш керак. Йиғилишда ҳудудлардаги ана шундай имкониятлар таҳлил қилиниб, уларни ишга солиш чора-тадбирлари белгиланди.

    “Озиқ-овқат учун ҳамма шароит қилиб берилди. Бошқа қўшимча ер беришнинг иложи йўқ. Энди илм, меҳнат ва самарали технологиялар билан маҳсулдорликни ошириш керак”, – деди Шавкат Мирзиёев. 

    Қайд этилишича, ўтган йили озиқ-овқат етиштиришга имтиёзли кредитлар ажратиш, уруғ, кўчат, ўғит ва маҳсулот сотиб олишни тўғридан-тўғри молиялаштириш йўлга қўйилгани яхши самара берган эди. Жорий йилда бу мақсадга 6 триллион 200 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жумладан, Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавотчиликка айланма маблағлар учун 700 миллиард сўм йўналтирилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 130 миллион доллар маблағни тадбиркорларга тўғридан-тўғри ажратади. Бунинг учун тадбиркорлар ўз лойиҳаларини вазирликнинг шаффоф электрон платформаси орқали тақдим қилади. Ажратилган кредитнинг 20 фоизи олдиндан, қолган 80 фоизи 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўланади. Бунда “банк устамаси” бўлмагани туфайли кредит фоизи ҳам арзон бўлади.

    Шунингдек, JICA томонидан озиқ-овқат етиштириш ва қайта ишлашга 200 миллион доллар ажратилаётгани қайд этилди. Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиб, янги боғлар ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.

    Қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, одамларни ишли қилиш борасидаги имкониятлар ҳам кўрсатиб ўтилди. Масалан, пилла бир ойда энг тез тайёр бўладиган даромадли маҳсулот. Лекин, туманларда бу бўйича лойиҳа кам. Шу боис аҳолига яқин лалми ва яйлов майдонларни ўзлаштириб, пилла кластерлари ташкил қилиш вазифаси қўйилди. Бу ерлар Вьетнам тажрибаси асосида одамларга 1-2 гектардан ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун берилади. Натижада тармоқда 2 миллион аҳолини банд қилиш ва 600 миллион доллар қўшимча экспорт имконияти пайдо бўлади.

    Таъкидланишича, яна бир фойдаланилмаётган манба – дала ва коллектор-дренажлар атрофидаги ерлар. Бундай жойларни аниқлаб, фермер хўжалиги ишчилари ва эҳтиёжманд аҳолига ижарага бериш мумкинлиги айтилди. Йиғилишда қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқонлардан 11 мингга яқин техника ва агрегатларга талаб шакллантирилган. Шу боис 1 апрелдан маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия бериладиган бўлди. Импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб тўлашга рухсат берилади. Техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади. Мутасаддиларга буни молиялаштириш бўйича топшириқ берилди.

    Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига кўп импорт бўлаётган 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини мамлакатда ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш вазифаси қўйилди. Иқтисодий воситаларни қўллаб, деҳқонлар ва тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари, тадбиркорларнинг фикрлари эшитилди.

    23.03.2023, 18:20   Изоҳ (0)   5401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабабли Жигули каналга тушиб кетди

    23.03.2023, 18:15

    Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    23.03.2023, 17:36

    Ўзбекистонда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати кенгайтирилди

    23.03.2023, 16:59

    Тошкент шаҳрига янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда

    23.03.2023, 16:56

    Ўзбекистонда яқин кунларда яна зилзила бўлиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    23.03.2023, 16:29

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    23.03.2023, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.