Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 31,62 сўмга пастлаб, 11 417,98 сўмни ташкил қилди. Евро 102,27 сўмга тушиб, 12 123,61 сўм бўлди. Рубль 1,90 сўмга пастлаб, 149,33 сўм бўлди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет тўрт кун кўтарилиб, 11 449,60 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубль курси пастлаганди.
Изоҳ (0)