Ижтимоий тармоқларда 9 март куни Бухоро шаҳрида автобусда эркак йўловчининг қиз болага шилқимлик қилгани тўғрисида видео тарқалди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, тармоқда тарқалган хабар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Ҳозирда масъуллар томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вазиятни ўрганиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича айбдор шахсга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади.
Изоҳ (0)